Меҳнат вазирлиги Наманган вилоятида болалар меҳнатидан фойдаланганлик ҳолатини инкор қилди

Меҳнат вазирлиги инспекторлари Поп туманида. Mehnat.uz сайти фотосурати

Наманган вилоятининг Поп тумани пахта далаларида болалар меҳнатидан фойдаланилмаган. Аҳоли бандлиги ва меҳнат муносабатлари вазирлиги инспекторлари фаол фуқароларнинг пахта далаларида болалар меҳнатидан фойдаланилаётгани тўғрисидаги маълумотларини текшириб бўлгач, мана шундай хулосага келганлар. Вазирлик матбуот хизмати манашу ҳақда хабар беради.

Боланинг далада пайдо бўлиш ҳолати тафсилотларини ўрганиш натижасида бола фермерлик хўжаликларининг ёлланма ишчилари ҳисобланган ота-онаси ортидан эргашганлиги аниқланган. У далага ўз ихтиёри билан келган, ҳозирги карантин чекловлари даврида ўқишнинг йўқлиги ва болани банд қилишнинг бошқа чоралари мавжуд бўлмаганлиги сабабли ота-онаси уни ўзлари билан олиб кетишга рози бўлганлар. Болани меҳнатга мажбурий жалб қилиш ҳолати бўлмаган.

Вазирлик матбуот хизмати ўз хабарида 2009 йили тасдиқланган ноқулай меҳнат шароитлари ишлари рўйхатига пахтани қўлда суғоришда ва пахтани қўлда теришда ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланган бўлса-да, уларнинг пахта чопиғи ишларида қатнашиши тақиқланмагани эслатиб ўтилади.

Поп тумани фермерлари инспекторларга даладаги барча ишлар талаб доирасида бажарилаётгани, ёлланган ишчиларга ўз вақтида меҳнат учун ҳақ тўланаётганини айтишган.

Аҳоли бандлиги ва меҳнат мусабатлари вазирлиги Ўзбекистонда ҳар қандай турдаги мажбурий меҳнат тақиқланганини эслатиб ўтади. Бордию, бундай ҳолат юз берга, у ҳолда айбдорларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 дан 100 баробаригача, яъни – 11-22 млн сўм ($1100-2200) жарима солинади. Бундан ташқари, 2020 йилдан бундай қоидабузарлик учун озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилиши мумкин.

Шунингдек, Бош прокуратура Поп туманидаги дала ишларини мониторинг қилган ҳуқуқ ҳимоячиларининг мажбуран 14 кунлик карантин назоратига олингани ҳолатини текшира бошлаган.

Бундан аввал тошкентлик ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева «Фарғона»га ҳамкасби Солмаз Аҳмедова билан биргаликда мажбуран уй карантинига олинганларини айтиб берганди. Бунга Поп туман эпидемиология хизматининг ҳуқуқ ҳимоячилари ҳуқуқ тартибот органи ходими билан мулоқотда бўлгани тўғрисидаги маълумоти сабаб қилиб кўрсатилган. Чунки, бундан олдин ўша орган ходими коронавирусга чалинган эркак билан гаплашган. Урлаеванинг сўзларига кўра, улар ташриф жараёнида далада ишлаётган 16 ёшга кирган қизларни кўришган, лекин улар билан суҳбатлашиш имконияти бўлмаган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентлик машҳур модельер Нариман Григоряннинг ўлимига доир тергов нимадан бошлангани тўғрисида

  • ШҲТ-2016 саммити олдидан реконструкция қилинган Тошкент маҳалласини “Москва кўп қаватли турар-жойлари” учун бузишади

  • Алия Назарбоеванинг рейдерлик билан боғлиқ можаро марказида қолгани ва нега бу ишни ҳеч ким тергов қилишни хоҳламаётгани ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати