Фарғона вилояти Боткенга ҳимоя кийимлари ва тиббий ускуналар ёрдамини кўрсатди

Ўзбекисондан келтирилган ёрдам қутилари . Kaktus.media сайти фотосурати

Фарғона вилояти қўшни Қирғизистоннинг Боткен областига инсонпарварлик ёрдами доирасида тиббий ҳимоя воситалари ва ташхис лаборатория ускуналарини етказиб берди. Бу ҳақда Kaktus.media хабар беради.

Инсонпарварлик ёрдами Фарғона ва Боткен вилоятлари раҳбарлари Шуҳрат Ғаниев ва Алишер Абдураҳмонов музокараларидан уюштирилди. Кўрсатилган ёрдамнинг қиймати 6,3 млн қирғиз сомини ($81,5 минг) ташкил этади. Қирғиз ўлкасининг раҳбари оғир вазиятда кўрсатилган ёрдам учун Ўзбекистон халқига миннатдорчилик билдирди.

Инсонпарварлик ёрдами Фарғонанинг Сўҳ ва Боткеннинг Қадамжой тумани аҳолиси ўртасида булоқ суви туфайли келиб чиққан жанжалдан сўнг бир ой ўтиб ташкиллаштирилди. Маълумки, жанжал натижасида 187 та ўзбекистонлик ва 25 та қирғизистонлик азият чекканди. Жанжалдан сўнг Сўҳ тумани раҳбарияти ўзгартирилди.

Қўшни ўлкалар доимо бир-бирига инсонпарварлик ёрдамларини кўрсатиб келади. Апрелда боткенликлар Фарғонага гуруч, олма ва картошка юборганди. Бунга қадар март ойида фарғоналиклар қўшниларга тиббий ҳимоя кийимлари ва дезинфекция воситаларини етказиб берганди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди

  • Муҳим минераллар, сунъий интеллект — «Марказий Осиё — Корея» форматидаги учрашувда яна нималар муҳокама қилинди?

  • Кузатувчилар ва экспертлар — Қозоғистондаги янги парламент — Қурултойга илк сайловлар ҳақида

  • Нима учун робототехника тараққиёти инсониятга хавф солиши мумкинлиги ҳақида