«Сурхон» жамоаси футболчиларининг тенг ярми коронавирус билан касалланган

«Сурхон» фотболчилари . Championat.asia сайти фотосурати

Термизликларнинг «Сурхон» клубидаги 13 нафар футболчи топширган тест анализлари мусбат натижасини кўрсатган. Бу ҳақда Olamsport хабар беради.

Касалланганлар орасида Нуриддин Ҳасанов ва Хусниддин Ғофуров бор ва 17 июль текшируви уларда коронавирус борлигини аниқлаганди. Шунингдек, вирус жамоа массажчисида ҳам топилган. Инфекцияга учраганларнинг барчаси изоляция қилинган. Қолган ўйинчилар COVID-19 дан қайта тест топширдилар ва анализ натижаларини кутмоқдалар. Ушбу мавсумда «Сурхон» таркибида 23 нафар ўйинчи бор бўлиб, уларнинг орасида иккита серб ва битта украин легионери бор.

20 июль куни Профессионал футбол лигаси раҳбарияти республикадаги футбол клубларида коронавирус ҳолатлари аниқланаётгани боис Ўзбекистон чемпионатини бир ҳафтага тўхтатишга қарор қилди ва жадвалда яна ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Шундай қилиб 28 июлда бўлиб ўтиши режалаштирилган «Сурхон» — «Навбаҳор» урашуви бўлмаслиги мумкин.

Термизликларнинг «Сурхон» жамоаси Ўзбекистон чемпионати доираси ўтказилган 9 та матчдан кейин 7 очко йиғиб, турнир жадвалининг ўн биринчи ўрнидан жой эгаллаган. Жамоани мамлакатдаги энг тажрибали мураббий Равшан Ҳайдаров бошқармоқда.

Расмий маълумотларга кўра, 24 июль кун эрталабки ҳолат бўйича мамлакатда коронавирусга чалинганларнинг сони 18 986 нафар одамни ташкил этади, 10 149 та бемор мазкур инфекциядан тўлиқ соғайиб кетган, 103 та одам ўлган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?

  • Ўзбекистондаги сиёсий партиялар парламент сайловларида илгари сураётган дастурларини тақдим этди