Сирдарё вилоятида кўп қаватли уйлар қурувчилари 245 минг АҚШ доллар пулни талон-тарож қилдилар

Gazeta.uz сайти фотосурати

Ўзбекистонда «Қишлоқ қурилиш инвест» компанияси иккита хусусий пудратчи компаниялар раҳбарлари билан тил бириктириб, Сирдарё вилоятида кўп қаватли уйлар қурилишига ажратилган деярли 2,5 миллиард сўм (245 минг АҚШ доллари) бюджет маблағларини талон-тарож қилиб юбордилар. Бу ҳақда «Газета.uz» республика Бош прокурорининг матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновга таянган ҳолда хабар беради.

«Қишлоқ қурилиш инвест» компанияси ҳамда иккита хусусий компаниянинг ходимларига нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди («Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш») билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Ушбу иш билан қанча одам жавобгарликка тортилаётгани ҳақида маълумот берилмаган.

Ўғирлик ҳолатларидан бири Оқолтин туманида аниқланган. Бу ерда Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Оқолтин туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ ИК Сирдарё вилояти филиали ва «S.S.» МЧЖ мансабдор шахслари ўзаро тил бириктириб, иккита кўп қаватли уй-жойнинг қурилганлиги ҳақидаги ҳужжатларга ҳақиқатда бажарилмаган 1,5 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини қўшиб ёзиш орқали бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги маълум бўлган.

Худди шу каби жиноят Янгиер шаҳрида содир этилган. Номи юқорида зикр этилган компаниянинг вилоят филиалининг мансабдор шахслари ўзаро тил бириктириб, Ховос туманида битта кўп қаватли уй-жойнинг қурилганлиги ҳақидаги ҳужжатларга ҳақиқатда бажарилмаган 947 млн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини қўшиб ёзиш орқали бюджет маблағлари талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шамсутдинов қайд этишича, қурилиши давомида ўғирликлар содир этилган кўп қаватли уйлар Сирдарё вилояти Сардоба сув омборининг ўпирилишидан жабрланган учта туман аҳолиси учун аталмаган эди.

«Қишлоқ қурилиш инвест» ҳамда “Ўзшаҳар қурилиш инвест” инжиниринг компаниялари илгари Ўзбекистон вилоятларида турар жой бинолар қурилишларининг буюртмачилари функциясини бажариб келишган. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил октябрь ойида ягона буюртмачилар ишининг самарадор бўлиши борасида шубҳа билдириб, рақобат ва қурилиш сифатини ошириш учун буюртмачи функцияларини хусусий секторга босқичма-босқич топшириш вазифасини қўйганди. 2020 йилла 12 мингта уйдан 4 мингтасини тадбиркорлар томонидан қурилиши кутилган эди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси маълумотига кўра, 2019 йилда қурилиш соҳасида 75 миллиард сўм (7,35 миллион АҚШ доллари) ўғирликлар содир этилгани аниқланган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Жаҳон оммавий ахборот воситалари – Марказий Осиё ҳақида. Ҳафталик шарҳ

  • Тошкентда фақат 42 дона юз йиллик дарахт қолган. «Фарғона» ҳали кеч бўлмасидан уларни кўриб чиқишга уринди

  • «Фарғона» Бош директори Даниил Кислов оғир ҳасталикка учраган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни озод этишга чақиради

  • Ўзбекистоннинг муқаддас қадамжолари. Орзуларни ушатувчи беш булоқ, ва куч-қувват бағишловчи чинорлар