Ўзбекистонда тўрт кун давомида коронавирусга чалиниш бўйича рекорд янгиланмоқда

Podrobno.uz сайти фотосурати

Ўзбекистонда ўтган кун коронавирус инфекциясига чалинишнинг 719 ҳолати аниқланди, деб хабар беради республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Шундай қилиб, мамлакатда мазкур касалликка чалиниш бўйича антирекорд тўрт кундан бери янгиланмоқда.

Энг кўп касалликни юқтирганлар пойтахтда — 118 та киши. Тошкент вилоятида 83 та, Жиззахда— 81 та, Сурхондарёда 81 та, Самарқандда 78 та, Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона вилоятида 71 тадан ҳолат аниқланган.

492 нафар одамда пневмония қайд этилган.

Ўтган кун 4 та одам коронавирусдан вафот этган. Ўзбекистонда пандемия бошлангандан бери COVID-19 дан 814 та одам вафот этган.

Тошкент вилоятида инфекцияга йўлиққанлар Зангиота махсус инфекция шифохонасида даволанадилар. «Ўзбекистон-24» телеканали репортажидан маълумки, у ерда даволанаётганларнинг 20 фоизи оғир аҳволда, шифохонанинг реанимация бўлими беморларга тўла.

«Бугунги кунда шифохонамизда 2 мингта бемор бор, улардан 273 нафари реанимация бўлимидаги оғир аҳволда. Оғир аҳволдаги беморлар ичида эмлангандан сўнг касалликка чалинган бирорта одам йўқ», — дейди шифохона бош директори ўринбосари Ҳилола Алимова.

Республика шифохоналарида коронавирус касаллигидан ётқизилган беморлар сони бўйича аниқ маълумот йўқ. Яқинда Зангиота-2 шифохонаси директори Дониёр Миразимов кунига 200 — 250 та бемор касалхонага ётқизилаётганини маълум қилди.

Тиббиёт ходимлари барчани эмланишга чорлаб, фақат шу йўл билан эпидемияни жиловлаш мумкинлигини уқтирадилар. Лекин бугунга қадар Ўзбекистонда фақат 1 млн 27 минг нафар одам тўлиқ эмланган. Республикада AstraZeneca, хитой-ўзбек ZF-UZ-VAC2001 ва Россиянинг «Спутником-V» вакциналаридан фойдаланилмоқда. Куни кеча Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидан 1 млн доза келтирилди. Эслатиб ўтамиз, одамлар ушбу вакцина билан уч марта эмланади.

Одамларга асосан ушбу вакцина билан эмланиш таклиф этилади. «Фарғона» манбасига кўра, россиянинг «Спутник-V» вакцинаси билан эмланиш учун уни излаб топиш тўғри келади. Мазкур вакцина «у ёки бу жойга озгина партияда берилади, одамлар поликлиникаларда таниш-билиш орқали эмланадилар». Жумладан, фарғоналик бир нечта одамлар ҳам шу ҳақда хабар беришди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Янги йил муз майдончаси очилди

  • Марказий Осиё постсовет республикалари президентларининг рафиқалари — ким улар?

  • Ўзбекистонликлар интернетда президентни ҳақоратламагани маъқул — бунинг учун қамоқ жазосини олиши мумкин

  • Фирдавс Абдухолиқов Ўзбекистон маданий меросига оид янги китобларни тақдим этди