Қўшма Штатларидан вакциналар келтириш тезлашади

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги фотосурати

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, республикада кейинги бир кунда коронавирус инфекциясига чалинишнинг 789 та ҳолати қайд этилган ва бу бу жорий йил бошидан ўрнатилган антирекорд ҳисобланади. Ўзбекистонда COVID-19 га чалинишнинг юқори қўрсатгичи 2020 йил ёзида қайд этилганди.

Касалликка йўлиққанларнинг кўпчилиги Тошкент шаҳрида аниқланган — 112 та ҳолат, Тошкент вилоятида эса 105 та одам инфекцияга чалинган. Республикада пандемия бошланганидан бери коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 125 784 та одамга етди.

Кейинги 24 соат давомида олтита одам COVID-19 дан вафот этди, пандемия бошланганидан бери инфекциядан ўлганлар сони 845 тага етган.

Зангиота 1-юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусанов ССВ Матбуот хизмати орқали аҳолига мурожаат қилди.

«Афсус, шифохонамизга оғир аҳволдаги беморлар ётқизилмоқда. Уларнинг аксарияти вирусологиядан йироқ бўлган одамлар ва «хонаки экспертлар» маслаҳатига қулоқ солишган. Айримлари интернет орқали даволанишган — антибиотик қабул қилишган, гормонотерапия билан шуғулланишган. Бироқ, ўзбошимча даволанишдан 5-6 кун ўтиб, одамларнинг саломатлиги оғирлашган.

Ҳурматли юртдошлар, агар ўзингизда коронавирус аломатларини сезган бўлсангиз, илтимос шифохонамизга ёки мобил гуруҳ мутахассисларига мурожаат қилинг. 103 ёки 1003 рақамига қўнғироқ қилинг. Илтимос, мутахассислар билан гаплашинг. Қўриб турганигиздек, касаллик кенг тарқалмоқда, ўзингизни ва ёқинларигизни эҳтиёт қилинг», — дейди Ҳусанов.

Шунингдек, Ҳусанов тиббиёт муассасасида дори-дармонлар танқислиги тўғрисидаги хабарларни инкор қилди.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари Зангиота юқумли касалликлар шифохонасини ёритишда давом этмоқда. Сўнгги материаллардан бирида, реанимация бўлими раҳбари Обид Каримов шифохонага ётқилизган 98 фоиз беморнинг коронавирусга қарши вакцина билан эмланмаганини айтади.

Республикада 1 апрелдан бошлаб COVID-19 га қарши эмлаш амалиёти бошланди. Бугунга келиб мамлакатда 1 099 618 та одам коронавирусга қарши тўлиқ эмланган. Ўзбекистонликларга асосан ZF-UZ-VAC2001 хитой-ўзбек вакцинаси таклиф этилмоқда. Шунингдек, республикага AstraZeneca ва россиянинг «Спутник-V» препаратлари келтирилган.

Ўтган ҳафта мамлакатга 1 млн доза миқдорида ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси келтирилди. Ушбу препарат ёрдамида одам уч марта эмланади.

29 июлда республикага АҚШдан 3 млн доза Moderna вакцинаси келтирилиши кутилмоқда. У COVAX доирасида келтирилади. Ушбу препаратни оддий музлатгич ҳароратида сақлаш мумкин ва бу ҳолат унинг Ўзбекистон ҳудудларига тақсимланишида қулайлик туғдиради.

Аввалроқ, Moderna вакцинаси келаси ойда келтирилиши айтилганди. Жумладан, президент Шавкат Мирзиёев мазкур вакцина 4 августда етиб келишини маълум қилди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Андрей Канчельскис билан қирғизистонликларнинг «Мурас Юнайтед» клубига доир қисқа суҳбат

  • Тошкентда Янги йил муз майдончаси очилди

  • Марказий Осиё постсовет республикалари президентларининг рафиқалари — ким улар?

  • Ўзбекистонликлар интернетда президентни ҳақоратламагани маъқул — бунинг учун қамоқ жазосини олиши мумкин