МСК Ўзбекистон Республикаси Президентлигига барча номзодларни рўйхатга олди

Ўзбекистон Президентлигига номзодлар. Saylov.uz фотосурати

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиялар томонидан Президентлик сайловларида иштирок этадиган номзодларни рўйхатга олди. Бу ҳақда МСК матбуот хизмати хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Алишер Қодиров, Ўзбекистон Экологик партиясидан Нарзулла Обломуродов, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Мақсуда Ворисова, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан Баҳром Абдуҳалимов, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев номзодлари илгари сурилган.

Ўзбекистон президенти савлови 2021 йил 24 октябрга белгиланган. Президент беш йил муддатга сайланади. Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ