АҚШ элчихонаси октябрь ойидан визалар беришни бошлайди

Uz.usembassy.gov сайти фотосурати

Ўзбекистондаги АҚШ элчихонасининг консуллик бўлими 2021 йил октябрь ойидан визалар учун аризаларни қабул қилишни бошлайди. Хизматлар фақат Ўзбекистон фуқаролари ва бу ерда яшовчиларга кўрсатилади, дейилади элчихона матбуот хизмати хабарида.

Консуллик бўлими қуйидаги виза турларини тақдим этади:

- дипломатик;

- АҚШ университетлари, коллежлари,хусусий таълим мактаблари талабалари ёки махсус дастурлар доирасида инглиз тилини ўрганишга борувчилар учун F визалари;

-J визалари— малака алмашиш дастури иштирокчилари учун;

-H, O, P, L, R меҳнат визалари: махсус соҳаларда юқори малакага эга мутахассислар (Н1В) учун, энг иқтидорли шахслар учун (О), спортчилар, кўнгилочар соҳа ишчилари учун (P), АҚШ компанияларига вақтинча кўчирилган ишчилар учун (L), диний арбоблар учун (R);

-I визалари— журналистлар ва ОАВ ходимлари учун;

-C1D визалари— транзит визалари ва экипаж аъзолари учун визалар.

«Ҳозирда иш ва туристик B1B2 визалари учун аризаларни қабул қилмаймиз», — дея қўшимча қилади консуллик хизмати.

COVID-19 пандемияси туфайли 2020 йил март ойидан Тошкентдаги АҚШ элчихонаси бошқа америка дипломатик миссиялари қатори визалар беришни тўхтатган эди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ