Қобулда қочқинлар лагерининг бузилиши оқибатида икки бола ҳалок бўлди, юзлаб оилалар уйларидан айрилди

Slideplayer.com сайти фотосурати

«Толибон»* радикал ҳаракати томонидан тузилган Кобул маъмурияти афғон қочқинларининг ўзлари қурган лагерини бузиб ташлади. Ҳокимиятнинг бундай ҳаракати туфайли тўрт ва ўн беш яшар икки бола ҳалок бўлган, 280 оила бошпанасиз қолган. Бу ҳақда 11 июль куни Норвегия қочқинлар масаласи бўйича кенгаши (NRC) инсон ҳуқуқлари ташкилоти ўзининг ушбу мамлакатдаги манбаларига таяниб маълум қилди.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг сўзларига кўра, расмийларнинг ҳаракатларидан жабрланганларнинг ўзлари NRC ходимлари билан боғланиб, уларга икки боланинг ўлими ҳақида хабар беришган. Норвегия қочқинлар кенгаши, шунингдек, вайрон қилинган лагер яқинидаги аҳоли кўчирилиши ҳақида билдиришнома олганини даъво қилади.

Афғонистон пойтахтидаги вайрон қилинган лагерда яшовчи оилалар ҳуқуқ ҳимоячиларига ҳавфли вазиятда ўз нарсаларини сақлаб қолишга мажбур бўлганликларини айтишган.

Булдозерлар 10 июль куни эрта тонгда лагерни бузишни бошлаган ва кун охирига келиб 280 оиланинг уйидан ҳеч нарса қолмаган.

«Ўта ночор оилаларни кўчириш орқали Кобул ҳукумати Афғонистондаги кўчишга мажбур бўлган оилалар азоблари ҳақидаги узун китобга янги боб қўшди. Биз [ҳозирги Афғонистон] ҳукуматини ҳар қандай бошқа оилаларни кўчиришни тўхтатишга ва халқаро гуманитар ва инсон ҳуқуқлари қонунлари бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга чақирамиз», дейди NRC нинг Афғонистон минтақавий директори Нил Тёрнер.

Қайд этиш лозим, Кобулда йиллар давомида мамлакатнинг турли минтақаларидан келган ички қочқинларнинг салмоқли қисми қўлбола усулида қурилган лагерларда яшаб, қашшоқлик ёки жанговар ҳаракатлар туфайли пойтахтга кўчиб ўтишга мажбур бўлган. Уйларини ташлаб кетган афғонлар иш излаб мамлакатнинг марказий шаҳрига йўл олади ва Кобул чеккасидаги латта, қурилиш чиқиндилари ва лойдан ясалган вақтинчалик биноларга жойлашадилар.

«Ушбу аҳоли пунктларида яшаётган одамлар ҳаёт-мамот ёқасида қолишган ва иқтисодий инқироз билан курашадилар – бундай йўл билан оилаларни кўчириш уларнинг шундоқ ҳам аёчли аҳволини янада абгор ҳолатига дучор қилади», — дейди Тёрнер.

Шу билан бирга, 2021 йили толиблар мамлакат ичида кўчиб кетишга мажбур бўлган одамларни ўзларининг доимий яшаш жойларига қайтариш ва шу тариқа бутун мамлакат бўйлаб спонтан лагерларни тугатиш режаларини эълон қилишганди. Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, бундай режалар амалга оширилса, у ҳолда бу икки миллионга яқин одамни қамраб олиши мумкин.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилоти сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда ҳарбий марш бўлиб ўтди

  • Алия Назарбоеванинг рейдерлик билан боғлиқ можаро марказида қолгани ва нега бу ишни ҳеч ким тергов қилишни хоҳламаётгани ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди