Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг собиқ раҳбари Азиз Воитов ҳибсга олинди

agro.uz сайти фотосурати

Ўзбекистоннинг Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг собиқ раҳбари Азиз Воитов ҳибсга олинди. Уни қамоққа олиш ва тергов изоляторига жўнатиш тўғрисидаги қарор Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яшнобод туман суди томонидан 14 декабрь куни қабул қилинди, деб хабар беради Республика Олий суди матбуот хизмати.

Матбуот хизмати раҳбари Азиз Абидовга кўра, собиқ вазир Ўзбекистон Жиноят кодексининг икки моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинмоқда:

👉 167-модда 3-қисмининг «а» банди («Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш»);

👉 205-модда 2-қисмининг «а» банди («Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш»).

ℹ️ Азиз Воитов 1980 йили Ўзбекистон пойтахтида туғилган. Тошкент Молия институти ва Давлат бошқаруви академияси қошидаги Олий бизнес мактабини битирган. 2000-2017 йиллари Ташқи иқтисодий алоқалар миллий банкида турли лавозимларда ишлаган, 2017-2020 йиллари «Ўзсаноатқурилишбанк» бошқаруви раиси лавозимларида ишлаган. 2020 йил март ойида у Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. 2022 йил августидан 2023 йил октабрига қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбари лавозимида ишлаган. Ҳозирда вазирликка Иброҳим Абдураҳмонов раҳбарлик қилмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда «Рассом ва табиат» XL юбилей кўргазмаси бўлиб ўтди

  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор