Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Президенти 426 нафар маҳкумни афв этди

Шавкат Мирзиёев. Ўзбекистон президенти матбуот хизмати фотосурати

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида 426 нафар шахсни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Фармон «ўз қилмишига чин дилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган» маҳкумларни қамраб оладиди. Афв этилганларнинг 11 нафарини чет эл фуқаролари, 50 нафарини аёл, 13 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 157 нафарини ёшлар (шулардан, 3 нафари вояга етмаганлар) ҳамда 5 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

«Афв этилган шахсларнинг 135 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 200 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 26 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 65 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди», — дейилади фармонга берилган шарҳда.

ℹ️ Ўзбекистонда афв этиш актлари йилига бир неча марта – мамлакат Мустақиллик куни (1 сентябрь), Конституция куни (8 декабрь) ва Рамазон Ҳайити арафасида амалга оширилади.

Бир неча кун аввал қўшни Туркманистон президенти афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади: муқаддас Қадр кечаси (Гадыр гиджеси) шарафига Сердар Бердимуҳамедов 356 маҳбусни афв этди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда ҳарбий марш бўлиб ўтди

  • Алия Назарбоеванинг рейдерлик билан боғлиқ можаро марказида қолгани ва нега бу ишни ҳеч ким тергов қилишни хоҳламаётгани ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди