Компания Самарқанд ва Наманганда Cola-Cola заводларини қуриш учун 165 миллион доллар сарфлайди

review.uz сайти фотосурати

Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Самарқанд ва Наманган вилоятларида икки завод қурилишига 165 миллион доллар сармоя киритади. Корхоналардан бири жорий йили ишга туширилиши режалаштирилган, деб хабар беради Spot.uz компания матбуот хизматига таяниб.

Самарқанд вилоятида ишбилармонлар режаларига кўра салқин ичимликлар ишлаб чиқарадиган завод 2024 йил май ойида ишга тушади. Унинг майдони 18,5 гектарни ташкил қилади. Лойиҳа қиймати 133 миллион долларга баҳоланган бўлиб, унинг катта қисми – 115 миллион долларни Голландиянинг CCI International Holland B.V. О компанияси тақдим этади. Бошқа молиялаштириш манбалари кўрсатилмаган.

Янги корхона йилига 280 миллион литр ичимлик ишлаб чиқаради ва 200 кишини иш билан таъминлайди. Самарқанд заводи маҳсулотлари МДҲ давлатларига экспорт қилиниши кутилмоқда.

Наманган вилоятидаги лойиҳа қиймати 50 миллион доллар бўлиб, корхона юқорида қайд этилган Нидерландия инвестори маблағлари ҳисобидан қурилади. Coca-Cola режаларига кўра, қурилиш ишлари шу йил охирида якунланади, ичимликлар ишлаб чиқариш эса келаси йил бошидан бошланади.

Завод 14,2 гектар майдонни эгаллайди ва йилига 198 миллион литр ичимлик ишлаб чиқаради. Янги иш ўринлари сони 300 га яқин.Taъкидланишича, корхонанинг асосий мақсади ички бозор эҳтиёжларини қондиришдир. Бироқ, маҳсулотларнинг бир қисми қўшни давлатларга сотилиши ҳам мумкин.

Компания қурилаётган ҳар иккала заводда тежамкор энергия технологиялари жорий этилишини, бу эса ресурсларни 10-15 фоизга тежашини таъкидлайди. Бундан ташқари, ишлаб чиқаришда қайта фойдаланиш учун бу ерда сувни тозалаш йўлга қўйилади. Coca-Cola ҳисоб-китобларига кўра, бу ёндашув корпорацияга сўнгги икки йил ичида сув истеъмолини 12 фоизга, 2 литрдан 1,76 литргача камайтириш имконини берган.

ℹ️ Эслатиб ўтамиз, 2021 йил сентябрь ойида Coca-Cola Bottlers Uzbekistanдаги давлат улушини сотиш якунланган эди. Кейин Туркиянинг Coca-Cola İçеcек А.Ş. 57,118 фоиз акциясини 252,28 миллион долларга сотиб олди. Аниқлик киритилишича, компания қимматли қоғозларининг қолган қисми билвосита The Coca-Cola Companyга тегишли.

ℹ️ Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston МЧЖ 1993 йили ташкил этилган. Ўша пайтда Америка корпорацияси ўз акцияларининг 42,9 фоизига эгалик қилган. Қолганлари эса АҚШ фуқароси, мамлакат биринчи президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг собиқ турмуш ўртоғи Мансур Мақсудийга тегишли бўлган. 2004 йили, Мақсудий турмуш ўртоғи билан ажрашганидан бир неча йил ўтиб, компания акциялари мусодара қилинган ва айнан Каримовага тегишли Muzimpex Ўзбекистон-Америка қўшма корхонасига сотилган.

2013 йили Ўзбекистон Бош прокуратураси давлат раҳбарининг қизига нисбатан жиноий иш қўзғатган ва бу ишда, жумладан, Coca-Cola Ichimligi Uzbekistan Ltd компаниясининг 67,1 фоизи иштирок этган. Кейинчалик Гулнора Каримова судланган ва ҳозирда қамоқ жазосини ўтамоқда.

2018 йилдан бошлаб компанияни хусусийлаштириш режалаштирилган эди. Бу жараён расман 2020 йил декабрь ойида бошланган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда ҳарбий марш бўлиб ўтди

  • Алия Назарбоеванинг рейдерлик билан боғлиқ можаро марказида қолгани ва нега бу ишни ҳеч ким тергов қилишни хоҳламаётгани ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди