Қўстанайда (Қозоғистон шимолидаги шаҳар, Қўстанай вилоятининг маъмурий маркази) Россия ва Қозоғистон чегарачилари ўртасидаги можаро ҳақидаги сохта видеоролик муаллифига нисбатан ҳукм чиқарилди, деб «ТоболИнфо».
Айбланувчи 52 ёшли маҳаллий фуқаро бўлган. 2023 йил сентябрида у ҳарбий техника колоннасини видеога олиб, у чегарага олиб келинаётгани ҳақида хабар берган.
«Бу Қўстанайнинг Федоровская шоссесида. Қозоғистон чегарасида қорабалиқ чегарачиларида низо келиб чиққан. Россия томони нимадир қилган, ўт очишган, дейишяпти... Шунинг учун колонна у ерга кетяпти. Даҳшат, Кўстанайда уруш бошланди», — дея изоҳ қолдирган эркак бу постда.
У ушбу видеони WhatsApp гуруҳидаги чатида ўз шарҳлари билан жойлаштирган, кейинроқ яна кимдир уни YouTubeда жойлаштирган.
Республика Ички ишлар вазирлиги гўёки «уруш» бошлангани ҳақидаги маълумотни сохта деб атади ва видеода ўқ отиш машқларини ўтказиш учун полигонга кетаётган Миллий гвардия ҳарбий қисмининг техникаси тасвирга олингани билан изоҳлади.
Видеони суратга олган қўстанайлик фуқаро қасддан ёлғон маълумот тарқатгани (Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 274-моддаси 2-қисми 3-банди) учун судга тортилди. Ушбу моддадаги максимал жазо уч йил озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади. Судланувчи ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган ва қилмишидан пушаймон бўлган. Иш суд томонидан қисқартирилган тартибда кўриб чиқилган — унга жазонинг бутун муддати учун синов назорати ўрнатилган ҳолда бир йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Ҳукм ҳали қонуний кучга кирмаган.
Қозоғистон ҳукумати сўнгги йилларда фейк хабарлар тарқалишига қарши фаол кураш олиб бормоқда. Шу мақсадда Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги кўмагида stopfake.kz сайти яратилган, унда ёлғон маълумотларнинг инкор этилиши тезкорлик билан эълон қилинади.