ОАВ: Чегарачилар «Толибон»нинг «йирик миллиардерлари»ни Россияга киритмаган

Қозон форумидаги толиблар. gazeta.ru сайти фотосурати

Россия чегарачилари Татаристон Савдо-саноат палатаси таклифига биноан «Россия — Ислом олами: KazanForum 2024» халқаро иқтисодий форумига келган «Толибон»* расмий делегациясининг бир неча вакилларига киришга рухсат бермаган. Бу ҳақда Mash Тelegram-канали хабар беради.

13 кишидан иборат толиблар делегацияси Москванинг Шереметьево аэропортига учиб келган ва Қозонга жўнаб кетишга ҳозирланишган. Бироқ чегара назоратида делегациянинг бир қанча вакиллари ташриф мақсадини аниқ айта олмаган ва вазият аниқлангунига қадар улар ҳеч қандай тушунтиришларсиз аэропортнинг стерил зонасида бир ҳафта қолиб кетишган, табиийки форумга боришолмаган.

Mash хабарига кўра, Афғонистон Савдо-саноат палатаси депутати бошчилигидаги толиблар делегацияси таркибида «Татаристон иқтисодиётига бир неча миллион доллар сармоя киритмоқчи бўлган йирик миллиардерлар» бор бўлган. Қандай қилиб «миллиардерлар» Москва аэропортида бир ҳафта давомида қолиб кетишган ва уларнинг ким эканига пост муаллифлари аниқлик киритмаган. Афғонистон Савдо-саноат палатаси раҳбари ўринбосари сифатида тақдим этилган биргина Ҳарфи Муҳаммаднинг исми кўрсатилган. Шунингдек, уни ҳам аэропортдан чиқаришмаган.

Кўринишидан, бу ҳолат Афғонистоннинг янги ҳукуматини безовта қилмаган, чунки толиблар «Россия — Ислом олами: KazanForum 2024» халқаро иқтисодий форумида иштирок этиш учун аллақачон жойни брон қилишган.

Россияда тақиқланган «Толибон» ҳаракати вакиллари сўнгги йилларда Россияга нафақат бизнес ташрифлари билан келишади. Шундай қилиб, жорий йилнинг апрель ойида Москвадаги толиблар элчихонасининг бир гуруҳ ходимлари яқинда тайинланган ҳарбий атташе генерал-майор Аҳмад Ясир бошчилигида Рамазон ойи тугашини нишонлаш учун Россия пойтахтидан Краснодар ўлкасига автомашинада боришган. Сафар давомида толиблар Геленжик ва Сочига ҳам ташриф буюришган.

Толиблар ташрифларида ишкаллик ҳам бўлиб туради. Масалан, ўтган йил кузида уч кишидан иборат толиблар делегацияси Москва супермаркетларидан бирида паспортларини йўқотиб қўйишган. Ҳужжатлар Россия ТИВ воситачилигида тикланган.

*РФ ва кўпгина давлатларда террорчи сифатидан тан олинган ва тақиқланган ташкилот (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ