Футбол бўйича Қирғизистон терма жамоаси сардори Россия ўрнига Ўзбекистонни танлади

Валерий Кичин. the-afc.com сайти фотосурати

Қирғизистон терма жамоаси сардори Валерий Кичин Россиянинг Биринчи лига клуби бўлмиш Красноярскнинг «Енисей»и билан шартномани узайтиришдан бош тортди, у фаолиятини Ўзбекистон Суперлигаси жамоаси — Тошкентнинг «Локомотив» клубида давом эттиради.

«Фарғона» маълумотларига кўра, Кичин дастлаб маълум молиявий муаммолар юзага келган «Енисей»ни тарк этишга аҳд қилган. Айрим Осиё чемпионатларидаги вариантлар кўриб чиқилган, бироқ футболчи «Локомотив» таклифини қабул қилган. Қолаверса, жамоани яқинда Қирғизистон терма жамоаси билан узоқ вақт ишлаган ва Кичинга яхши таниш бўлган россиялик мутахассис Александр Крестинин бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум Ўзбекистон Суперлигасида Қирғизистон терма жамоасидан яна икки нафар футболчи тўп суради: Кими Мерк («Пахтакор») ва Жоэл Кожо («Динамо»).

13 ўйиндан сўнг «Локомотив» 10 очко жамғариб, турнир жадвалида 12-ўринда бормоқда.

Валерий Кичин профессионал фаолиятини «Абдиш-Ата» жамоасида бошлаган. Турли вақтларда у Россиянинг «Тюмень», «Анжи» (Махачқалъа), «Волга» (Нижний Новгород), «Уфа», «Химик» (Дзержинск), «Торпедо» (Москва) ва Беларуснинг «Динамо» жамоаларида ўйнаган. Бироқ, Кичин «Енисей» учун энг кўп ўйинларда қатнашган, у 2016 йилдан 2019 йилгача, шунингдек, 2020 йилдан 2024 йилгача. Кичин Қирғизистон терма жамоаси сафида 47 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?