WOSCU VIII Конгресси Ислом цивилизацияси маркази ва Имом ал-Бухорий музейлари кўргазмаларига бағишланади

Ислом цивилизацияси маркази. Андрей Кудряшов фотосурати/"Фарғона"

Ислом цивилизацияси маркази ва Имом ал-Бухорий музейларининг контенти Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш Бутунжаҳон жамияти (WOSCU) томонидан ташкил этилган «Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс асоси» VIII Халқаро конгрессининг асосий мавзуси бўлади.

23 август куни форум бошланишидан олдин иштирокчиларга Тошкент шаҳрида барпо этилаётган Ислом цивилизацияси марказига экскурсия уюштирилиб, уларга қурилиш ишларининг бориши ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этилади. Самарқандда эса меҳмонлар Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қиладилар.

24 август куни ялпи мажлисда ўзбекистонлик мутахассислар қўшма лойиҳалар, жумладан, Ислом цивилизацияси маркази ва Имом ал-Бухорий инновацион музейи кўргазмалари ҳақидаги видеороликлар тақдим этишади. Йиғилиш якунида экспертлар еттита тематик бўлимга бўлинади ва тақдим этилган лойиҳаларни муҳокама қиладилар. 100 дан ортиқ олимлар маъруза қиладилар.

ℹ️ 23-26 август кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида WOSCU VIII халқаро конгресси бўлиб ўтади. Форумни ташкилий ва молиявий қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон ҳукумати, ERIELL GROUP нефть-сервис компанияси, Ислом цивилизацияси маркази, шунингдек, ТУРКСОЙ, ИРСИКА, «Ал-Фурқон» жамғармаси томонидан амалга оширилмоқда. Конгрессда 35 давлатдан 300 га яқин дунёга машҳур олимлар иштирок этадилар.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда «Рассом ва табиат» XL юбилей кўргазмаси бўлиб ўтди

  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор