Тошкент масжидларида 18 нафар имом ўз вазифасини лозим даражада бажармагани учун ишдан бўшатилди

Мажлисда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати фотосурати

2024 йилнинг саккиз ойи ичида Тошкентдаги масжидлардан саккиз нафар имом-хатиб ва ​​уларнинг ўн нафар ноиби ишдан бўшатилди. Улар ўз фаолиятида хатоликка йўл қўйиб, хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаган, деб хабар беради Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.

Аниқлик киритилишича, ҳисобот даврида шу каби ҳуқуқбузарликлар учун икки нафар имом-хатиб ва икки нафар имом ноибига ҳайфсан қўлланилган. Статистик маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбари, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар раислигида ўтказилган пойтахт имом-хатибларининг танқидий-таҳлилий йиғилишида маълум қилинди.

Муфтий ҳазратлари тошкентлик имом-хатибларни кескин танқид қилиб, «айрим имом-домлалар зиммасидаги бирламчи вазифасига жиддий ёндашмаётгани, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлашда етарли саъй-ҳаракат қилмаётгани, шунингдек, ижро интизомининг бузилишига йўл қўяётгани»ни айтди. Унинг таъкидлашича,

белгиланган тартиб-қоидалар, меҳнат шартномалари талаблари ва лавозим йўриқномаларига риоя этмаётган имом-домлаларга чора кўрилган.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси барча имом-хатибларни ушбу мартабада шариат ходими сифатида ихлосу муҳаббат, тақво ва садоқат билан хизмат қилишгга даъват этди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ