Сурхондарёдаги конда яна водород сульфид сизиб чиқди. Қурбонлар бор

Kun.uz сайти фотосурати

Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» (М-25) газ конида 17 сентябрь куни яна водород сульфид сизиб чиқиши юз берди, дея хабар берди «Газета.uz».

Нашр манбаларига кўра, тўрт киши ҳалок бўлган. 18 сентябрь куни бўлиб ўтган брифингда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари Жусипбек Казбеков ва Бош прокуратура вакили Ўктам Ўтаев икки киши вафот этганини маълум қилди.

«Кеча сиз айтган нохуш ҳолат, икки киши ҳалок бўлгани муносабати билан воқеа жойига вилоят прокурорининг ўзи етиб келди. Жабрланганлар ҳам бор. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дея Ўтаевнинг сўзларидан иқтибос келтиради Kun.uz.

ℹ️ «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида илук бор водород сульфид сизиб чиқиши 1 сентябрь куни тушдан кейин 604-сонли қудуқда олиб борилаётган иш вақтида юз берган. Бунга технологик жараённинг бузилиши сабаб бўлган. Кон яқинида яшовчи фуқаролар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган. Қудуққа газ сизиб чиқишини олдини олувчи ускунанинг қўшимча блоки ўрнатилиб, оғзи беркитилган. Қудуқнинг герметиклангани ва сўндирилгани ҳақида хабар берилганди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда «Рассом ва табиат» XL юбилей кўргазмаси бўлиб ўтди

  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор