Ўзбекистонда абитуриентлар сони рекорд даражада паст қайд этилди

yep.uz сайти фотосурати

Ўзбекистонда 2025/26 ўқув йилги олий ўқув юртларига ўқишга кириш учун онлайн ҳужжат топшириш кампанияси якунланди. Республика Таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ҳисоботига кўра, 5-25 июнь кунлари 732 411 нафар абитуриент давлат хизматлари сайтлари орқали рўйхатдан ўтган, бу охирги етти йилдаги энг паст кўрсаткичдир.

Агентлик маълумотларига кўра, тест синовлари учун ариза топширганларнинг 386 112 нафари қизлар ва 346 299 нафари ўғил болалардир.

Олий ва касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга кириш учун энг кўп абитуриент ўзбек тилида ўқишни танлаган – 644 027 киши. Кейинги ўринларда рус тилини афзал кўрганлар – 71 476 нафар, қорақалпоқ тилини – 14 959 нафар ва бошқа тилларни – 1 949 нафар фуқаро.

Агентлик хизмат учун ҳақ тўлаш зарурлиги, бугун – 26 июнга қадар пул ўтказилмаса, абитуриентлар имтиҳонларга қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантирди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил битирувчилари учун тест синовлари бепул.

Ушбу норма қуйидаги шахсларга ҳам қамраб олади:

✅ имконияти чекланган;

✅ «Ёшлар дафтарчаси»га киритилган;

✅ «Ижтимоий ҳимоянинг ягона реестри»да рўйхатдан ўтган;

✅ тўлиқ давлат таъминотида бўлганлар;

✅ имтиҳонсиз ўқишга киришга тавсия этилганлар.

Шундай қилиб, аслида илгари университетга киришга ҳаракат қилганлар ҳақ тўлашлари керак. Улардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 қисми – 187 500 сўм (15 АҚШ доллари) ундирилади.

Абитуриентлар сонига қайтадиган бўлсак, ўтган йилга нисбатан бу кўрсаткич 18 фоиздан кўпроққа камайган. Ўшанда 894 279 киши талаба бўлишни ният қилганди.

Ушбу кўрсаткич бўйича рекорд 2020 йили ўрнатилди — 1 484 085 абитуриент. Таъкидлаш жоиз, 2022 йилдан бери онлайн ариза топширганлар сони муттасил камайиб бормоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ