Тошкент депутатлари иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти учун тарифлар оширилишини маъқуллади

spot.uz сайти фотосурати

Халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгаши иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти хизматлари тарифлари оширилишини тасдиқладилар. Масалан, аҳоли учун ушбу коммунал хизматлар нархлари 15 фоизга ошади – қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС)сиз 121 617 (9,9 доллар) сўмдан 139 860 (11,3 доллар) сўм/Гкалгача. Пойтахт ҳокимиятининг тегишли ҳужжати 22 август куни қабул қилинди, деб хабар беради «Газета.uz».

Шу тариқа депутатлар бир неча йил аввал Ўзбекистон пойтахти иситиш тизимини бошқариш ҳуқуқини қўлга киритган Франциянинг Veolia Energy Tashkent компанияси ташаббусини қўллаб-қувватладилар.

Юридик шахслар учун ҳам тариф 40 фоизга ошади — бир Гкал учун 244 497 ($19,8) сўмдан 342 296 сўмгача ($27,8).

Базавий тариф 7 фоизга — 664 465 сўмдан ($54) 711 641 ($57,8) сўм/Гкалга ошади.

Бюджет ташкилотлари учун тариф 18,8 фоизга — 801 963 сўмдан ($65,1) 952 797 ($77,4) сўм/Гкалга қимматлашади.

Бироқ ,депутатлар кенгаши қарорида янги ставкалар қайси санадан бошлаб кучга кириши кўрсатилмаган. Veolia Energy Tashkent аввалроқ 2025 йил 1 октабрдан тарифлар оширилишини эълон қилган бўлса-да, ҳар ҳолда, тегишли ҳужжатни аввало шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов имзолаши керак.

ОАВнинг эслатишича, пойтахтда иссиқлик ва иссиқлик таъминоти учун тарифлар охирги марта 2024 йил 15 ноябрда оширилган эди.

Veolia Energy Tashkent бош директори Севара Пардаеванинг тушунтиришича, бугунги кунда пойтахт аҳолиси базавий тарифнинг атиги 18 фоизини тўлайди, қолгани шаҳар бюджети субсидиялари ҳисобидан қопланади. Аммо Ўзбекистон ҳукумати 2030 йилга бориб бу амалиётдан воз кечмоқчи. Расмийлар фақат ҳақиқатан ҳам муҳтож оилаларга ёрдам беришни режалаштирмоқда.

«Газета.uz» таъкидлашича, хизматлари арзонлиги туфайли зарар кўраётган иссиқлик таъминоти корхоналарига тарифлар билан бир қаторда маҳаллий ва республика бюджетидан ажратиладиган субсидиялар ҳам ошиб бормоқда. Жумладан, ўтган йили ушбу мақсадлар учун ҳукумат томонидан салкам 2 триллион сўм (162,5 миллион доллар) ажратилган, бу 2023 йилга нисбатан 22,8 фоизга кўпдир. Жорий йили бу кўрсаткич 37,6 фоизга ошиб, субсидиялар миқдори 2,7 триллион сўмга (219,4 миллион доллар) етиши кутилмоқда.