Марказий Осиё спортчилари Ислом бирдамлиги ўйинлари бошланишида 35 та медални қўлга киритдилар

Ўбек спортчилари. Ўзбекистон МОҚ ижтимоий тармоғи фотосурати

Марказий Осиё мамлакатлари спортчилари Саудия Арабистонида бўлиб ўтаётган 2025 йилги Ислом бирдамлиги ўйинларининг дастлабки уч кунида 35 та медални, жумладан, еттита олтин медални қўлга киритдилар.

Ўзбекистоннинг қўли баланд келди — тўртта олтин, саккизта кумуш ва тўртта бронза медалини қўлга киритди. Мусобақаларда медаллар сони бўйича республика фақат Туркиядан (26 та олтин, олтита кумуш ва тўртта бронза медал) кейин иккинчи ўринда.

Ўзбекистоннинг олтин медал соҳиблари дзюдочилар Замахшари Бекмуродов (66 кг гача), Шахзодхўжа Шарипов (90 кг гача) ва Музаффарбек Тўрабоев (+100 кг), шунингдек, оғир атлетикачи Адхамжон Эргашев (силтаб кўтариш, 65 кг гача) бўлди.

Қозоғистонлик спортчилар 12 та медални, жумладан, иккита олтин медални қўлга киритишди. Қозоғистон медаллар жадвалида бешинчи ўринда турибди. Дзюдочи Аруна Жангелдина (78 кг) ва сузувчилар Софья Сподаренко ва Адилбек Мусин (иккаласи ҳам 50 метрга баттерфлй сузишда) терма жамоа учун олтин медални қўлга киритишди.

Тожикистонлик спортчилар иккитадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди, Қирғизистон эса иккитадан кумуш медалга эга. Туркманистон вакиллари ҳали бирорта ҳам медални қўлга кирита олишмади.

ℹ️ IV Ислом бирдамлиги ўйинлари 7-21 ноябрь кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади. 57 мамлакатдан 3000 дан ортиқ спортчи 21 спорт тури бўйича мусобақаларда иштирок этмоқда. Жами 270 та медал ўйналади.