Қўзғолон ва ҳасрат

Қозоғистонлик журналист Луқпан Аҳмедяров Қантарга бағишланган ҳужжатли фильмни тақдим этди

Қозоғистонлик журналист Луқпан Ахмедяров 2022 йил январь воқеаларига бағишланган «Қаңтар» деб номланувчи ҳужжатли фильмини жамоатчиликка тақдим қилди: «Биз бу фильмни икки йил давомида суратга олдик. Қозоғистоннинг 12 та шаҳрида бўлдик. Полиция ва ҳарбийлар одамларга қарата ўқ узган барча аҳоли пунктларида бўлдик», — деб ёзади Аҳмедяров ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Тўрт соатлик картина хайрия пуллари эвазига яратилган. Қулайлик учун у икки қисмга бўлинган ва Жанаўзен воқеалари билан бошланади, бу ерда 2022 йил 2 январь куни маҳаллий аҳоли автомобиль ёнилғи гази нархи ошишига норозилик билдириш учун майдонга йиғилганди.

Фильмнинг биринчи қисми мамлакатда оммавий норозиликлар туфайли ваниҳоят собиқ раҳбар Нурсултон Назарбоев ҳокимияти қандай қулаганига бағишланган. Иккинчи бўлимда муаллифлар Қантар бадали қозоғистонликлар учун қанчалар қимматга тушгани, «янги президент ниҳоят ҳокимиятга келганида» сўнг нималар содир бўлганини кўрсатиб беришган.

Фильмда хроника лавҳаларидан фойдаланилган, воқеа гувоҳлари ва иштирокчиларининг кўрсатмалари келтирилган.

Мазкур картина содир бўлган воқеанинг расмий версиясига нисбатан муқобил вариант ҳисобланади, зеро, расмий версияга кўра, норозилик намойишлари чоғида ҳукумат Қосим-Жўмарт Тўқаевни ағдаришга уринган жангарилар ва фитначиларга тўқнаш келганди (бу январь ойи бошида Қозоғистон давлат телеканаллари орқали кўрсатилган «Каңтар. Давлат тўнтаришига уриниш. Бу қандай содир бўлганди» ҳужжатли фильмида батафсил акс эттирилган).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ