Душанбе Ўзбекистондан 18 вагон инсонпарварлик ёрдамини қабул қилиб олди

Инсонпарварлик юклари . ЎзА сайти фотосурати

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига мувофиқ, коронавирус тарқалишининг олдини олишга кўмаклашиш учун Тожикистон Республикасига инсонпарварлик ёрдами жўнатилди, деб хабар беради ЎзА.

Инсонпарварлик ёрдами юкланган поезд Сурхондарё вилоятидан қўни республикага йўл олган. Душанбеда 18 вагондан иборат инсонпарварлик ёрдамини кутиб олиш учун Тожикистон бош вазири ўринбосари Азим Иброҳим ва республика Соғлиқни сақлаш вазири Насим Олимзода ҳозир бўлди, деб хабар беради «Азия-Плюс».

Юборилган инсонпарварлик юкида эпидемияга қарши курашда зарур бўладиган ҳимоя комбинезонлари ва кўзойнаклари, суюқ натрий гипохлориди, респираторлар, қўлқоп ҳамда пирометрлар, шунингдек, ун маҳсулотлари бор.

7 апрель куни АҚШнинг Тожикистондаги элчиси Жон Марк Поммершайм Америка Халқаро тараққиёт ташкилоти (USAID) республикада ишлаётган ҳамкорлари — Abt Associates, Халқаро қизил хоч федерацияси, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ходимлари учун $869 минг миқдорида маблағ ўтказишини таъкидлади.

Шу ҳафтада Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев қўшни республикаларга инсонпарварлик ёрдамини таклиф этди. Қозоғистон «ҳамкорлик тимсоли сифатида» ёрдамга муҳтож давлатлар «ҳукумати мурожаат қилган тақдирда» кўмак теришга тайёр эканини таъкидлаган Тўқаев.

Ўзбекистон апрель ойи бошида қўшни Қирғизистон ва Афғонистон учун инсонпарварлик юкларидан иборат иккита поездни юборди. Юклар озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббиёт жиҳозлари ва болалар учун кийим-кечаклардан иборат бўлди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Марказий Осиё постсовет республикалари президентларининг рафиқалари — ким улар?

  • Марказий Осиё мамлакатларида аёллар эркинлиги ва хавфсизлиги қай аҳволда?

  • Марказий Осиёлик мигрантларни оммавий равишда ҳаттоки масжидларда ҳам фронтга «таклиф» қила бошлашди

  • Марказий Осиёдаги барқарорлик Тожикистон ва Қирғизистон чегарадаги келишмовчиликларни қанчалик тез тугатишига боғлиқ