МДҲга аъзо мамлакатлар спорт анжумани сентябрга кўчирилди

МДҲ мамлакатлари спорт анжумани тимсоли . Ciskazan2020.com сайти иллюстрацияси

Қозон шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган МДҲга аъзо мамлакатлари спорт анжумани август ойидан сентябрь ойининг биринчи декадасига кўчирилди. Бу ҳақда ТАСС хабар беради. РФ спорт вазири Олег Матицинга кўра, мазкур спорт анжумани коронавирус пандемияси тугаганидан сўнг ҳалқаро миқёсда ўтказилаётган биринчи йирик тадбирдир.

Шунга қарамасдан дунёда, жумладан МДҲ мамлакатларида пандемия билан боғлиқ вазият кескинлигича қолмоқда. Ҳозирда кўпчилик республикаларнинг чегралари ёпиқ. Россияда 3 июнь ҳолатига кўра, 432 мингдан ортиқ коронавирусга чалинганлик қайд этилган., жами 5215 та одам ўлган, 196 минг нафар одам мазкур инфекциядан тузалиб кетган.

Пандемия туфайли кўплаб халқаро ўйинлар, жумладан, 2020-йилги Токио олимпиадаси, Европа футбол чемпионати бошқа муддатга кўчирилди.

МДҲга аъзо мамлакатлар спорт анжуманини ўтказиш ташаббуси РФ президенти Владимир Путин томонидан илгари сурилган. Биринчи турнир Татар автоном ССРнинг юз йиллик санасига бағишланади. Ўйинлар ҳар икки йилда ўтказиб турилади.

Мусобақаларда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Украинадан 3,6 мингта 14 дан 23 ёшгача бўлган спортчилар қатнашиши кутилмоқда.

Дастурдан 21 та спорт ўйинлари – баскетбол, бокс, соҳил волейболи, стол тенниси, бадиий гимнастика, сув полоси, енгил атлетика, кураш, крате, рақсли спорт, армрестлинг, мас-рестлинг, гира спорти, тайликлар бокси, шахмат каби ўйинлар ўрин олган. Жами 230 комплект медаллар учун курашлар олиб борилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасида деярли ҳамма нарса яхши, бироқ ҳаммаси ҳам кундек ойдин эмас

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Покистонда музликлар эриб, йўқолиб кетмаслиги учун уларни «уйлаб» қўйиш маросими ҳақида

  • Америкаликлар аслида янги афғон ҳукумати ва Ҳаққонийлар оиласидан нималарни кутаётгани ҳақида