Аркадаг Туркманистоннинг Туркий Давлатлар Ташкилотига аъзо бўлиши маросимида ўғлининг ўрнига қатнашади

Гурбангули ва Сердар Бердимухамедовлар. habarho.com сайти фотосурати

Туркманистондан Самарқандга ўтадиган Туркий Давлатлар Ташкилоти (ТДТ) саммитида мамлакат президенти Сердар Бердимуҳамедов ўрнига унинг отаси, Халқ Маслаҳати Миллий Генгеши (республика парламенти юқори палатаси) раиси Гурбангули Бердимуҳамедов иштирок этади. Бу ҳақда ТДТ сайтидаги пресс-релизда айтиб ўтилди.

Туркманистон 2021 йилдан бери ТДТда кузатувчи давлат ҳисобланади. Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлининг сўзларига кўра, 11 ноябрь куни Самарқандда бўлиб ўтадиган саммитда Туркманистонни ташкилотга тўлақонли аъзоликка қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

«Шундай қилиб, оиламиз яна биттага кенгайишига умид қиламиз», – деди Чавушўғли.

Бошқа давлатлар номидан уларнинг раҳбарлари иштирок этади.

Шундай қилиб, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия президентлари, шунингдек, Венгрия Бош вазири (яна битта кузатувчи давлат) ва ТДТ Бош котиби Бағдод Амреев иштирок этиши кутилмоқда.

«Хроника Туркменистана» нашри таъкидлаганидек, Туркманистоннинг амалдаги президентининг Самарқанд саммитига келмагани мамлакатни Гурбангули Бердимуҳамедов бошқараётганидан, унинг ўғли эса фақат тантанали вазифаларни бажаришидан дарак беради.

Таъкидлаш жоиз, Сердар Бердимуҳамедов президент бўлганидан сўнг республика учун бир қанча муҳим тадбирларда, жумладан, Самарқанддаги ШҲТ саммитида, Остонадаги ОҲИЧК ва Ашхободдаги Каспий саммитида иштирок этди.

Илгари Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий кенгаш) деб аталган Туркий Давлатлар Ташкилоти 2009 йил 3 октябрда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия ўртасида имзоланган Нахчиван келишуви асосида ташкил этилган. 2018 йили Ўзбекистон ташкилотга аъзо бўлди, Венгрия эса кузатувчи давлат ўрнини олди. Туркманистон ушбу ташкилот билан ҳамкорликни 2021 йили бошлаган.