Беш ёшли тожик қизалоғини ўлдирган россиялик 24 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Александр Семин. ТАСС фотосурати

Тожикистонлик беш ёшли қизалоқ Хувайдо Тиллозодани зўрлаш ва ўлдиришда айбланган Москва вилояти, Серпухов шаҳрида яшовчи Александр Семин 24 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда ўлдирилган қизнинг отаси Абдусалом Саидовга асосланиб «Азия-плюс» хабар беради.

Москва вилоят суди сайтидаги маълумотларга кўра, Александр Семин Россия Федерацияси Жиноят кодексининг тўртта моддаси бўйича айбланган:

👉 105 модда 2 қисмининг «в», «д», «к» бандларига мувофиқ, айбдор учун ночор аҳволда бўлган болани, у билан боғлиқ бўлган бошқа одамни ўғирлаш; д) алоҳида шафқатсизлик билан бошқа жиноятни яшириш ёки унинг содир этилишига кўмаклашиш, шунингдек жинсий зўрлаш ёки шаҳвоний характердаги зўравонлик ҳаракатларини амалга ошириш мақсадида («ўлдириш»);

👉 131 модда 4 қисмининг «и» банди бўйича («ўн тўрт ёшга тўлмаган жабрланувчини зўрлаш»);

👉 132 модда 4 қисми «и» банди бўйича («ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари»);

👉 135 модданинг 1 ва 3 қисмларида («ўн саккиз ёшга тўлган шахс томонидан зўравонлик қўлламасдан, одобсиз ҳаракатлар содир этиш, қуйидагиларга нисбатан: ўн олти ёшга тўлмаган шахсга; икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан) .

ℹ️ Беш ёшли қизалоқ Хувайдо 2018 йил 22 июль куни оиласи яшаган Серпуховдаги уй ҳовлисидан ғойиб бўлган. Эртаси куни қизнинг жасади темир йўл вокзали яқинида спорт сумкасида топилган. Қотилликни содир этишда гумон қилиниб, Хувайдо оиласи билан бир уйда яшовчи 28 ёшли Александр Семин қўлга олинган. Эркакнинг квартирасида қизалоқнинг оёқ кийими ва бармоқ излари топилган.

Маълум қилинишича, Семин «Ўғирлаш», «Қотиллик», «Зўрлаш» ва «Жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари» моддалари бўйича айбланган. Эркак қўлга олинганидан кейин маълум бўлишича, маҳаллий аҳоли болаларни таъқиб қилишга урингани учун унинг устидан шикоят қилган, бироқ милицияси ходими бу воқеаларни текширишдан бош тортиб, суҳбат ўтказиш билан чекланган.

Семин ўз айбини тан олмаган. 2021 йил декабрда унинг иши Москва вилоят судига келиб тушган. Суд сайтидаги ҳужжатга кириш тақиқланади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ