Тожикистонда юз берган иккита зилзиладан олтита қишлоқ жабр кўрди

Тожикистонда рўй берган зилзила асоратлари. Тожикистон ФВҚ фотосурати

23 март куни Тожикистонда содир бўлган икки зилзила натижасида олтита қишлоқ вайрон бўлди, деб хабар беради республика Фавқулодда вазиятлар қўмитаси (ФВҚ) матбуот хизмати.

Зилзила натижасида Рашт тумани Такоба жамоатининг Порвоғ, Дуоба, Саридашт ва Такоба қишлоқларида 27 та турар-жой бинолари қисман вайрон бўлган (деворларида ёриқлар) бўлган.

Шунингдек, Нуробод тумани Меҳробод жамоати Тегирми қишлоғида ҳам зилзила оқибатида ўндан ортиқ турар-жой бинолари, мактаб ва туман ижро ҳокимияти биноси жиддий зарар кўрган.

Сангвор тумани Тавилдара қишлоғида жойлашган турар-жой биноси деворларида ёриқлар пайдо бўлган.

ФВҚнинг хабар беришича, дастлабки маълумотларга кўра, республиканинг шаҳар ва вилоятларида қурбонлар йўқ, Тоғли-Матчин туманининг уч нафар фуқароси, икки эркак ва бир аёл енгил жароҳатланган.

14 та қорамол, 52 та қўй ва иккита от нобуд бўлган.

Қўмита матбуот хизмати таъкидлаганидек, 23 март куни Тожикистон ҳудудида икки марта зилзила қайд этилган. Биринчи зилзила эпимаркази республика шимолидаги Сўғд вилояти, Тоғли-Матчин тумани, Лангар жамоати Палдорак қишлоғидан 6-7 км узоқликда жойлашган. Зилзила эпицентрида 5-6 балл, Рашт вилоятида 4-5 балл, Душанбеда 3-4 баллни ташкил этган.

Иккинчи зилзила 40 км чуқурликда қайд этилган, зилзила марказида 4,8 балл, Душанбеда 1-2 балл, Рашт вилоятида 2 баллни ташкил этган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ