Ўзбекистонда «Артдокфест/Азия» ҳужжатли фильмлар фестивали намойиши тақиқланди

Виталий Манскийнинг ижтимоий тармоғдаги фотосурати

Ўзбекистон Маданият вазирлиги Тошкентда 2 апрель куни бошланган «Артдокфест/Азия» (Artdocfest/Asia) кинофестивалида фильмлар намойишини тўхтатди. Бу ҳақда директор Виталий Манский Facebook (РФда экстремистик деб тан олинган Meta копрациясига тегишли тармоқ)даги саҳифасида маълум қилди.

«Ҳозиргина Тошкентда ўтказилаётган Artdocfest/Asia фестивали доирасида «Шарқий фронт» фильмимиз намойиши тўхтатилди. Бу Ўзбекистон Маданият вазири кўрсатмасига биноан амалга оширилди», — деб ёзади Манский. Унинг таъкидлашича, «бу 139 Documentary Center 139 мустақил майдончасининг 4 йиллик фаолияти давомида илк бор юз берган воқеадир».

Ўзбекистон Маданият вазирлиги «Артдокфест/Азия» ташкилотчиларини маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишда айблади.

«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида оммавий тадбирларни ўтказиш учун Ички ишлар вазирлигидан рухсатнома олиши шарт экани белгиланган. Бироқ, 2–8-апрел кунлари Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилган «Артдоcфест Азия» фестивали деб номланган оммавий тадбирни ўтказиш учун ташкилотчилар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгилангани тартибда рухсатнома олишмаган. Ҳуқуни муҳофаза қилувчи идораларнинг расмий равишда огоҳлантиришларига қарамай оммавий тадбир ва фильмлар намойишини ташкил этиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилишган», — дейилади Маданият вазирлиги хабарида.

Вазирлик «оммавий тадбирлар, жумладан, фестиваллар ва уларда фильмлар намойишини тўхтатиш Маданият вазирлигининг ваколатига кирмаслигини» қўшимча қилган.

ℹ️ «Шарқий фронт» — Евгения Титаренко ва Виталия Манский томонидан яратилган ҳужжатли фильм бўлиб, унда Украина тиббий кўнгиллилар батальони ярадорларни фронт олд чизиғидан қайдай эвакуация қилганини ҳикоя қилади. Фильмда даҳшатли кадрлар ва беҳаё сўзлар мавжуд бўлиб, бу Ўзбекистон Маданият вазирлиги томонидан маъқулланмаган. Вазирлик намойиши тақиқланган ва доимо тўлдириб бориладиган рўйхатни тузган, улар орасидан — «У», «Нимфоманка», «Юрадиган ўликлар» сериали ўрин олган.

Таъкидлаш жоиз, шу куни кечқурун Самарқандда «Самарқанд – МДҲнинг маданий пойтахти» тадбирининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, унда Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбеков, Давлатлараро ташкилот бошқаруви ҳамраиси, РФ Президентининг халқаро маданий ҳамкорлик бўйича махсус вакили Михаил Швыдкой, МДҲга аъзо давлатлар гуманитар ҳамкорлик бўйича Давлатлараро жамғармаси ижрочи директори Анатолий Иксанов, шунингдек, РФнинг МДҲга аъзо давлатлар гуманитар ҳамкорлик кенгашидаги вакили иштирок этди.

ℹ️ «Артдокфест/Азия» — барча жанр ва йўналишдаги муаллифлик ҳужжатли фильмларни тақдим этувчи халқаро фестиваль. У 2007 йили «Лавр япроғи» нобадиий кино соҳасидаги Миллий мукофот дирекцияси томонидан таъсис этилган. 2020 йилгача фестиваль Москвада бўлиб ўтган, кейин Ригага кўчган. Олмаота, Бишкек, Ереван ва бошқа шаҳарларда кинофестивалнинг ташриф сеанслари бўлиб ўтган. Тошкент «Артдокфест»га уч марта мезбонлик қилган. Жорий йили ўзбек, рус, украин, латиш, француз ва қирғизистонлик режиссёрларнинг 10 та фильмини намойиш этиш режалаштирилган эди. Дастур доирасида маҳорат дарслари ва ижодий учрашувлар ҳам ўрин олган. Манскийнинг айтишича, Тошкентга жами 25 нафар режиссёр ташриф буюрган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ