Ҳибсга олинган қозоғистонлик журналист Данияр Адилбеков ўз ҳамкасбларига мурожаат қилди

Данияр Адилбеков. press.kz сайти фотосурати

Қозоғистонлик журналист Данияр Адилбеков мустақил матбуотни унинг ҳибсга олиниши юзасидан текширув ўтказишга чақирди. Press.kz хабар беришича (Адилбеков шу ерда мустақил журналист бўлиб ишлаган), бу ҳақда у ўз мурожаатида ёзган.

Нашрнинг аниқлик киритишича, Адилбеков Қозоғистон Энергетика вазири ўринбосари Ерлан Аккенженовнинг аризасига биноан ҳибсга олинган. Журналистнинг уйида тинтув ўтказилган, шундан сўнг суд бўлиб ўтган ва уни икки ойга ҳибсга олишган. Журналист Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 419-моддаси «Қасддан ёлғон хабар етказиш» бўйича айбланмоқда.

«Мен сизларни, мамлакат мустақил оммавий ахборот воситаларини журналистик текшируви ўтказишга чақираман. Саволларим бор: бу атайин ёлғон эканини тасдиқлаш учун Ерлан Аккенженовга нисбатан текширув ўтказилганми? Мен унга қарши ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ариза ёзмаганман, фақат ваколатли органларга мурожаат қилдим ва бу эса ҚР Энергетика вазирлигининг этика бўйича қўмитаси бўлиши мумкин. Далиллар бирон-бир тарзда текширилганми? Жавобйўқ. Мамлакатни талон-тарож қилаётган ва қозоқ нефтининг эксклюзив харидори Vittol манфаатларини ҳимоя қилаётганлар мени ҳақиқатни айтганим учун судлашяпти, деб ҳисоблайман», —дейилади Адилбеков мактубида.

Аввал хабар қилинганидек, терговга «Дикая Орда» Telegam-каналидаги постлар сабаб бўлган, терговчилар унинг муаллифи Адилбеков деб ҳисоблашади. Журналистга кўра, у ўз мурожаатларида «вазир ўринбосарининг коррупцион схемаси қурбонига айланиб қолган хорижий инвесторларнинг кўплаб шикоятларига эътибор қаратиш лозимлиги» таъкидлаган.

Апрель ойи бошида Elmedia лойиҳаси раҳбари Гулжан Ергалиева Адилбековга нисбатан унинг аризаси асосида туҳмат бўйича яна бир иш қўзғатилгани ҳақида хабар берган.

Сўнгги йилларда Қозоғистонда ижтимоий тармоқларда чоп этилган бир нечта «шов-шувли» ишлар текширилган. 2023 йил февралида мустақил журналист, ABZHAN NEWS Telegram-канали муаллифи Махамбет Абжан товламачилик ва қасддан ёлғон маълумот тарқатишда айбдор деб топилиб, 9 йилга озодликдан маҳрум этилганди. Ўша йилнинг декабрь ойида Олмаота жиноят ишлари бўйича ихтисослаштирилган туманлараро суди журналистлар Владимир ва Наргиз Севернийларни ўта йирик миқдорда товламачилик иши бўйича 7 ва 8 йилга озодликдан маҳрум қилди. Шу йил февраль ойида чимкентлик журналист Марина Низовкина Instagram (РФда экстремистик деб тан олинган Meta копрациясига тегишли тармоқ) даги нашрлари учун 1,4 минг доллар жаримага тортилди. Суд уни шаҳар полиция бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ермахан Абдрамановга нисбатан туҳмат қилганликда айбдор деб топган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда ҳарбий марш бўлиб ўтди

  • Алия Назарбоеванинг рейдерлик билан боғлиқ можаро марказида қолгани ва нега бу ишни ҳеч ким тергов қилишни хоҳламаётгани ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди