Тошкент шаҳридаги ўнта бино Ўзбекистон маданий мероси объектлари рўйхатига киритилди

Ўзбекистон тарихи давлат музейи. Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси матбуот хизмати фотосурати

Ўзбекистон ҳукумати Тошкентдаги ўнта бинога модернизм даври объектлари мақомини берди ва яна шунча бино миллий маданий мерос объектлари рўйхатига киритилди. Бу ҳақда мазкур тартиб ташаббускори бўлган Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси матбуот хизмати хабар берди.

Жамғарманинг аниқлик киритишича, архитектура объектларини маданий мерос объектлари рўйхатига киритиш Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 22 апрелдаги тегишли қарорида белгиланган.

Рўйхатдан ўнта янги объект ўрин олган:

👉 Қуёш институти;

👉 «Ўзбекистон» меҳмонхонаси;

👉 Давлат санъат музейи;

👉 Навоий кўчасидаги телемарказ биноси;

👉 «Эски Жува» бозорининг саккизта гумбази;

👉 «Шодлик» меҳмонхонаси, шу жумладан, «Илҳом» театри биноси;

👉 Кўкрак қафаси жарроҳлиги илмий-тадқиқот институти;

👉 «Космонавтлар» метро бекати;

👉 Юнус Ражабий кўчасидаги Residence Park меҳмонхонаси;

👉 Авиация ишлаб чиқарувчилар саройи.

Илгари қайд этилган яна ўнта объектга қўшимчалар киритилган — энди улар ҳам модернизм даврига тегишли бўлади:

✅ 17-қаватли «Жемчуг» турор-жой мажмуаси;

✅ Алишер Навоий номидаги санъат саройи («Панорамали кинотеатр»);

✅ Тошкент давлат цирки;

✅ «Халқлар дўстлиги» саройи;

✅ Ўзбекистон тарихи давлат музейи;

✅ Тошкент телеминораси;

✅ «Туркистон» концерт зали ва унинг ёзги майдончаси;

✅ Ўзбекистон амалий санъати музейи;

✅ «Мовий гумбазлар» кафеси;

✅ Рассомлар уюшмасининг кўргазма павильони.

Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, шунингдек, юқорида қайд этилган модернистик услубдаги биноларни ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритиш учун номзоднома тайёрламоқда.

Эслатиб ўтамиз, республика ҳукумати томонидан «Тошкент модернизми»нинг барча биноларини маданий мерос объектлари рўйхатига киритиш нияти 2021 йили маълум бўлганди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ