Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигида Россия элчисига норозилик нотаси топширилди

ТАСС фотосурати

29 апрель куни Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг республикадаги элчиси Семён Григорьевни чақиртирди. Унга Россия ҳудудида Тожикистон фуқаролари ҳуқуқлари бузилаётгани муносабати билан норозилик нотаси топширилди. Бу ҳақда вазирликнинг Telegram-каналида сўз юритилган.

Нотада «Россия Федерацияси ҳудудида Тожикистон Республикаси фуқароларига нисбатан кескин салбий муносабат кўплаб намоён бўлаётгани, шунингдек, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кенг миқёсда бузилаётгани» юзасидан жиддий хавотир билдирилган.

«Бундай муносабат фақат Тожикистон фуқароларига нисбатан қўлланилмоқда, бу эса Тожикистон-Россия муносабатлари руҳи ва анъаналарига тубдан мос келмайди», — дея таъкидлайди ТИВ.

ℹ️ Бир кун аввал, 28 апрель куни вазирлик Россияга учиб келган мингдан ортиқ Тожикистон фуқаролари Москва аэропортларида қолиб кетаётгани ҳақида хабар берганди. Улар «тегишли санитария шароитлари» ва етарли миқдорда иссиқ овқат билан таъминланмаган фуқароларни вақтинча сақлаш зонасида экани айтилади. Ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларига ўта зарурат бўлмаса, Россияга барча турдаги транспортларда боришдан вақтинча тийилишни тавсия қилади.

Ўз навбатида, Россия Ташки ишлар вазирлиги чет эл фуқароларининг паспорт назоратидан ўтиши кечикаётгани ҳолатини терроризмнинг олдини олиш бўйича кучайтирилган чора-тадбирлар натижаси ва «бундай қадамлар вақтинчалик бўлиб, мамлакатга кириб келаётган шахслар фуқаролигидан қатъи назар» амалга оширилаётгани билан изоҳлаган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Марказий Осиёдаги барқарорлик Тожикистон ва Қирғизистон чегарадаги келишмовчиликларни қанчалик тез тугатишига боғлиқ

  • Марказий Осиё футболи учун Россия терма жамоасидан нима фойда борлиги ва «Марказий Осиёликларнинг ўзаро кураши» қандай якунланиши ҳақида

  • Тожик-қирғиз чегарасидаги ҳарбий ҳаракатлар оқибатлари фотосуратларда

  • ШҲТ саммити тадбирларида иштирок этиш учун 20 га яқин давлат раҳбарлари Самарқандда йиғиладилар