Ҳужжатли фильмлар режиссёри Равшан Ўткиров 9 май куни 78 ёшида вафот этди. Бу ҳақда 15 май куни Россия Кинематографлар уюшмаси хабар берди.
Равшан Ўткиров 1947 йил 19 апрелда туғилган. 1971 йили Тошкент театр ва рассомлик институтини тамомлаган. 1970-1994 йиллари «Ўзбектелефильм» киностудиясида дастлаб режиссёр ёрдамчиси, сўнгра режиссёр бўлиб ишлаган. Кейинчалик у Россия телевидениесининг ОРТ, ТВЦ, РEН-ТВ ва бошқа каналларида ишлаган.
Ўткиров 50 дан ортиқ ҳужжатли фильмларни суратга олган, «Юз йилдан кейинги боғ», «Генерал Собир Раҳимов», «Семурғ – бахт қуши», «Асосий кун», «Шон-шуҳрат йўлларида», «Самарқанд», «Халқлар биродарлиги – маданият биродарлиги», «Тўхтаб қолган замон солномаси», «Ўзбекистон менинг Ватаним», «Ватан туйғуси. Шоир Абдулла Орипов» шулар жамласидандир.
У учта бадиий фильм суратга олган: «Ғолиб. Қишлоқ ҳаётидан саҳналар», «Берлин экспресси» ва «Бемавжуд вариант» фильмларида у сценарий муаллифи сифатида ҳам иштирок этган.