Тожикистонлик аёллар катта жарима таҳдиди остида «тўғри» кийинишга мажбурланмоқда

asiaplustj.info сайти фотосурати

Тожикистонда бозорлар, савдо марказлари, поликлиникалар ва бошқа муассасаларга кириш жойларида аёлларнинг юзи, бўйни ва сочларини беркитувчи ҳижобга бурканмаслиги ва тўғри кийинишини таъминлаш мақсадида махсус гуруҳлар пайдо бўлган. Бу ҳақда «Бомдод» нашри хабар беради.

Маҳаллий аҳолининг айтишича, лисбосга «нотўғри» бурканган аёл «тожикча услубда» кийинмагунча жамоат жойларига киритилмайди. Текширувчиларнинг тушунтиришича, юзни бутунлай яширадиган ҳижоб «миллий маданиятга ёт» ҳодисадир.

Шу билан бирга, ушбу қоидага риоя қилишдан бош тортга шахсга 3500 сомоний (322 доллар) миқдорида жарима солинади.

Аниқлик киритилишича, соқол қўйган ёш йигитлар ҳам муассасаларга кираверишда тўхтатилмоқда. Бироқ, қандай сабабларга кўра уларнинг ташқи кўриниши «янги қоидалар»га мос келмаётгани номаълум.

Нашрнинг қўшимча қилишича, исломий атрибутларни сотувчи бозор савдогарларидан бири расмийлар таҳдидидан шикоят қилган. Унга барча жойнамоз ва тасбеҳларни сотиш учун ўн кун муҳлат берилган, акс ҳолда у ўз дўконини йўқотади, чунки диний товарларга тақиқ жорий этилмоқда.

ℹ️ Вазият 8 май куни Тожикистон парламенти қуйи палатаси томонидан қабул қилинган қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Зеро, ўзгартиришларга кўра, республикада мусулмон байрамларида миллий маданиятга тўғри келмайдиган кийимларни кийиш, шунингдек, «идгардак» – болалар байрамларини ўтказиш тақиқланади. Қолаверса, Маккадан қайтган ҳожиларни дабдабали кутиб олиш тақиқланади. Шунингдек, депутатлар тўйлар билан боғлиқ қўшимча чекловларни ҳам қабул қилганлар: энди кортежда тўрттадан кўп бўлмаган машинадан фойдаланиш мумкин эмас, фуқароларга зиёфат ўрнига хайрия ишларига пул сарфлаш таклиф қилинади.

Бироқ, ОАВ таъкидлаганидек, ушбу тузатишлар ҳали кучга кирмаган, чунки тегишли қонун ҳали мамлакат президенти томонидан имзоланмаган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Марказий Осиёдаги барқарорлик Тожикистон ва Қирғизистон чегарадаги келишмовчиликларни қанчалик тез тугатишига боғлиқ

  • Марказий Осиё футболи учун Россия терма жамоасидан нима фойда борлиги ва «Марказий Осиёликларнинг ўзаро кураши» қандай якунланиши ҳақида

  • Тожик-қирғиз чегарасидаги ҳарбий ҳаракатлар оқибатлари фотосуратларда

  • ШҲТ саммити тадбирларида иштирок этиш учун 20 га яқин давлат раҳбарлари Самарқандда йиғиладилар