Португалиялик мутахассис «Пахтакор» га янги бош мураббий этиб тайинланди

Педро Морейра. Championat.Asia сайти фотосурати

Португалиялик мутахассис Педро Морейра Тошкентнинг «Пахтакор» футбол клубига янги бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб бошқаруви раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев матбуот анжуманида маълум қилди.

Янги мураббий билан яна бир йилга узайтириш имконияти билан бир йилга шартнома имзоланган. Морейра «Пахтакор» тизимида директорлар кенгаши аъзоси ва клуб президенти маслаҳатчиси сифатида қолган Максим Шацких ўрнини эгаллади.

Шунингдек, Ортиқхўжаев жамоани бир қатор хорижлик футболчилар, жумладан, «Пахтакор» тўпурари сербиялик Драган Cеран, Беларусь терма жамоаси дарвозабони Павел Павлюченко ва қирғизистонлик ярим ҳимоячи Кими Мерк ҳам тарк этишини айтди.

Мавсум якунига кўра, «Пахтакор» Суперлигада бор-йўғи олтинчи ўринни эгаллади, шунингдек, Осиё Футбол Конфедерасияси (ОФК) элит Чемпионлар Лигасида ҳам унчалик яхши ўйин кўрсата олмади.

Педро Морейра 51 ёшли мутахассис. 2009 йилгача у Португалияда ёшлар жамоалари билан ишлаган. 2009 йили у Паоло Фонсекининг ёрдамчиси бўлган, аввалига «Спортинг» ёшлар жамоасида, сўнгра «Пасуш де Ферейра», «Порту», «Браге», Донецкнинг «Шахтёр» ва Италиянинг «Рома» клубларида. 2021 йилдан у дастлаб Португалиянинг иккинчи дивизиони «Торренсе» клубида, кейин эса олий лиганинг «Каса Пиа» клубида мустақил ишлай бошлаган.