Тожикистон ва Туркманистон терма жамоалари Осиё Кубоги саралаш босқичидаги илк ўйинда ғалаба қозонишди

Тожикистон терма жамоаси футболчилари. the-afc сайти фотосурати

Тожикистон ва Туркманистон терма жамоалари Осиё Кубоги учинчи саралаш босқичининг биринчи тур учрашувларида ғалаба қозонди.

Тожикистон терма жамоаси Душанбеда Шарқий Тимор терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Беларусь билан ўйиндаги мағлубиятдан (0:5) сўнг тожикистонлик мухлислар ўз футболчиларидан оёққа туриб олишларини кутишганди. Қитъанинг энг кучсиз жамоаларидан бирига қарши йирик ғалабага умид қилишганди. Аммо мезбонлар рақибларини мағлуб эта олишмади. Иккинчи дақиқадаёқ Ваҳдат Ханов бурчак тўпидан сўнг гол урди, аммо қолган вақтларда тожикистонликлар бирорта ҳам гол билан томошабинларни хурсанд қилишолмади.

А гуруҳидаги параллел ўйинда Филиппин Мальдив оролларини 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

Туркманистон терма жамоаси ўз майдонида Тайван терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Мамлакат раҳбарияти қарори билан барча хориж йиғинлари ва ўртоқлик ўйинларини ўтказиб юборган Туркманистон терма жамоаси учун Тайван билан ўйин ўтган йил кузидан бери биринчиси бўлди. Шунга қарамай, экспертларнинг фикрича, айнан Туркманистон терма жамоаси учрашувнинг фаворити бўлган.

Биринчи бўлим тенгма-тенг ўтди ва майдон эгалари бироз устунликка эга бўлишди. Иккинчи бўлим бошида Туркманистон терма жамоаси фахрийси Элман Тагаев учрашувда ҳисобни очди. Бироқ, орадан 15 дақиқа ўтиб Самуэл Куаме жарима зарбасини амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди. Туркманистонга ғалаба келтирган гол 83-дақиқада Язғилич Гурбанов томонидан киритилди.

25 март куни бўлиб ўтган яна бир гуруҳ ўйинида Таиланд Шри-Ланкани 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Иккинчи турда Тожикистон сафарда Филиппин, Туркманистон эса ўз майдонида Таиланд билан ўйнайди. Учрашувлар 10 июнь куни бўлиб ўтади.

Осиё Кубогининг учинчи саралаш босқичи 2025 йил 25 мартидан 2026 йил 31 мартигача бўлиб ўтади. Турнирда тўртта жамоадан олтита гуруҳга бўлинган 24 жамоа иштирок этади. Фақат гуруҳ ғолиблари 2027 йилги Осиё Кубогига йўлланма олади. Қолган 18 та йўлланма жаҳон чемпионатининг учинчи саралаш босқичи иштирокчилари, жумладан, Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари томонидан қўлга киритилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ