Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси учинчи бор U-17 Осиё кубогини қўлга киритди

Ўзбекистон терма жамоаси. ЎФА матбуот хизмати фотосурати

Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-17 Осиё кубоги финалида Саудия Арабистонидаги тенгдошларини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, қитъа чемпионига айланди.

Мусобақа Саудия Арабистонида ўтаётганига қарамай, ўзбекистонликлар мусобақанинг гуруҳ босқичида мезбонларни (3:0) мағлуб этишди. Лекин финал баҳсида Марказий Осиё терма жамоаси учун ўйин анча қийин кечди.

Биринчи бўлимда ўзбекистонлик футболчилар 9 нафар футболчи билан қолишди. Қўполлик учун тўғридан-тўғри қизил карточкалар аввалига Нурбек Сарсенбоевга (40-дақиқада), сўнг биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Миразиз Абдукаримовга берилди. Аммо ўйиннинг иккинчи бўлими бошида ҳакам саудияликлар дарвозасига пенальти белгилади ва уни Муҳаммад Ҳакимов голга айлантирди. 70-дақиқада Садриддин Хасанов рақибларни якка кесб ўтди ва аниқ зарбаси билан учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди.

Турнирнинг энг яхши тўпурари 5та гол билан Асилбек Алимов, энг қиммат футболчиси Садриддин Ҳасанов, энг яхши дарвозабон Неъматулло Рустамжонов бўлди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси тарихда учинчи бор Осиё чемпиони бўлди: футболчилар 2008 ва 2010 йиллари турнирда ғолиби бўлишганди.

3-20 апрель кунлари Саудия Арабистонида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги футбол бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди.Турнирда 16та жамоа тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этди. Ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа турнирнинг плей-офф босқичига йўл олди. Чорак финалнинг барча иштирокчилари, жумладан, Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари ҳам жаҳон чемпионатига йўлланма олди.

3-27 ноябрь кунлари Қатарда 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.Турнирда илк бор 48та жамоа иштирок этади. Илгари ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳар икки йилда бир марта ўтказилар эди, бундан буён чемпионат ҳар йили ўтказиладиган бўлди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ