29 май куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида футбол бўйича 23 ёшгача бўлган терма жамоалар ўртасидаги 2026 йилги Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Марказий Осиё жамоалари ҳам рақибларини билиб олдилар.
Қирғизистон ва Ўзбекистон терма жамоалари Е гуруҳидан жой олди. Шунингдек, Фаластин ва Шри-Ланка ҳам шу ердан ўрин олган.
Тожикистон Сурия, Филиппин ва Непал билан К гуруҳидан жой олди.
Туркманистон терма жамоаси Иордания, Тайван ва Бутан билан А гуруҳидан жой олди.
Саралаш босқичи ўйинлари марказлаштирилган форматда бир турда — ҳар бир тўртлик вакили мамлакатларидан бирида ўтказилади. Хусусан, Е гуруҳи ўйинлари Бишкекда, К гуруҳи – Душанбеда, А гуруҳи – Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўтказилади. Барча ўйинлар шу йилнинг сентябрь ойига режалаштирилган.
Гуруҳлар ғолиблари ва иккинчи ўринни эгаллаган энг яхши тўртта жамоа Осиё кубогининг финал босқичига йўл олади.
Эслатиб ўтамиз, федерацияси ФИФАга аъзо бўлмаган Шимолий Мариана ороллари терма жамоаси турнирда дебют қилади. Бу жамоа Австралия, Хитой ва Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади. Бутан ёшлар терма жамоаси ҳам дебют қилади, бироқ бу мамлакат федерацияси ФИФА аъзоси ҳисобланади. Шу билан бирга, КХДР терма жамоаси турнирда иштирок этишдан бош тортган.
U-23 Осиё Кубоги 2026 йил 7-25 январm кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.