ОИИБ Ўзбекистонга йўлларни реконструкция қилиш учун 71 миллион доллар кредит ажратади

report.az сайти фотосурати

Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) Ўзбекистон ҳукуматига Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон (Ўзбекистон таркибидаги суверен республика) йўлларини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш учун 71,1 миллион доллар миқдорида кредит ажратади. Бу ҳақда халқаро молия ташкилотига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.

Бундан ташқари, ушбу кредит умумий қиймати 173,4 миллион доллар бўлган икки босқичли молиялаштиришнинг биринчи қисми бўлиши кутилмоқда. Айни пайтда бу масала ОИИБ юқори раҳбарияти томонидан кўриб чиқилмоқда.

Маълумки, лойиҳа Ўзбекистоннинг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бозорлар ва ижтимоий хизматлар билан иқлимга чидамли ва инклюзив транспорт алоқаларини ривожлантиришга қаратилган.

«Молиялаштиришга босқичма-босқич ёндашув Ўзбекистон ҳукуматига бюджет маблағларидан самаралироқ фойдаланиш, уларни миллий инфратузилманинг устувор йўналишларига мослаштириш ва лойиҳанинг изчил амалга оширилишини таъминлаш имконини беради», — дейилади ОИИБ пресс-релизида.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон мазкур молиявий тузилма билан фаол ҳамкорлик қилади. 2024 йили Банк Бошқарув кенгашининг йиғилиши Самарқанд шаҳрида ўтказилгани бежиз эмас. Ушбу тадбир давомида томонлар яқин уч йил давомида умумий қиймати 4 миллиард долларлик қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олгани маълум қилинганди. Ташаббуслар инфратузилма, энергетика, транспорт, сув таъминоти, барқарор ривожланиш ва бошқа соҳаларни қамраб олади.

ℹ️ ОИИБ — очиқ тузилма бўлиб, унга Осиё ва бутун дунёда иқтисодий ривожланишга интилаётган барча давлатлар ва хўжалик юритувчи субъектлар қўшилиши мумкин. Ҳозирда ташкилотга 100 дан ортиқ иштирокчи давлатлар киради. Ўзбекистон банкнинг фаол ҳамкори ҳисобланади, 2024 йил ҳолатига кўра, ОИИБ томонидан турли лойиҳаларга киритилган инвестициялар ҳажми бўйича республика Туркия ва Хитойдан кейин ўринни эгаллаган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ