Тошкент суди Ўзбекистон президентини ҳақорат қилган тиктокерни уч йилга озодликдан маҳрум қилди

Валерий Дюгай. Тошкент ИИББ видеоролигидан кадрлар

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар суди 26 ёшли блогер Валерий Дюгайни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни ҳақорат қилганликда ва миллатлараро адоват қўзғатганликда айблаб, уч йилу бир ойга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда мамлакат Олий суди матбуот котиби Азиз Абидов хабар берди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, блогер 2024 йили Жанубий Кореяда бўлганида Тik-Tok ТикТок ижтимоий тармоғида Ўзбекистон фуқароларига нисбатан ҳақоратомуз сўзлар ёзилган бир нечта видеоларни эълон қилган. Дюгай Абу-Дабидан Самарқандга қайтаётганида ушланиб, Тошкентга олиб кетилган.

Тиктокер Ўзбекистон Жиноят кодексининг 156-моддаси 2-қисми («Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш») ва 158-моддаси 3-қисми («Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш» бўйича айбдор деб топилди. У жазони манзил-колонияларда ўтайди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда