Россия армиясида шартнома бўйича хизмат қилган ўзбекистонлик фуқаро қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Наманган вилояти суди Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаган 55 ёшли Ўзбекистон фуқаросини икки йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда суд қарори нусхасига таянган ҳолда Podrobno.uz хабар берди.

Иш материалларига кўра, 2023 йил июнь ойида эркак Россияга ишлагани жўнаб кетади. Бироқ, унга Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома таклиф қилишади, кейинчалик Россия фуқаролигини олиш ва қонуний ишга жойлашиш ваъдаси билан. 2023 йил июль ойида у бир йиллик шартнома имзолайди ва хизмат жойига юборилади.

Белгород вилоятида у «Дед» чақирув белгиси остида ҳарбий техникани таъмирлаш ишларини қилган ҳолда хизмат ўтаган. Суд ҳужжатлари унинг фронт олди линиясига жўнатилмаганини кўрсатади. Хизмат давомида у 700 000 рубль миқдорида бир марталик тўлов, шунингдек, ойлик нафақа олган. 2024 йил май ойида у соғлиғи билан боғлиқ ҳолда бўшатилган, шундан сўнг у Ўзбекистонга қайтиб келган ва кейинчалик судланган.

Тергов жараёнида эркак ўз айбига иқрор бўлган. У шартномага фақат молиявий манфаат йўлида рози бўлганини тушунтирган.

Суд айбланувчининг ўз ихтиёри билан хорижий армия сафига бориб, қуролли тўқнашувда қатнашганини исботланган деб топган. У Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154-моддаси («Ёлланиш») билан айбдор деб топилган.

ℹ️ Ўзбекистон фуқароларининг 154-модда бўйича судланганлиги билан боғлиқ яна бир қанча ҳолатлар аввали ҳам маълум бўлганди. Масалан, аввалроқ Россия фуқаролигини олган Бухоро вилоятида туғилган 32 ёшли фуқаро Луганск вилоятидаги жанговар ҳаракатларда қатнашгани учун беш йилга озодликдан маҳрум этилган. Фарғона вилоятида яшовчи 22 ёшли фуқаро ҳам Москвадаги олий ўқув юртларидан бирида талаба бўлган вақтида иммиграция қоидаларини бузгани учун ҳибсга олинган ва депортация ўрнига унга ҳарбий хизматни ўташ таклиф қилинган. У Луганск ва Донецкдаги жангларда қатнашган ва у ватанига қайтгач, судланган. Унинг дастлабки беш йиллик қамоқ муддати уч йиллик синов муддати билан шартли жазога ўзгартирилган.

  • Марказий Осиёнинг жанглар майдонига айлангани ҳақида

  • Марказий Осиё футболи учун Россия терма жамоасидан нима фойда борлиги ва «Марказий Осиёликларнинг ўзаро кураши» қандай якунланиши ҳақида

  • ШҲТ саммити тадбирларида иштирок этиш учун 20 га яқин давлат раҳбарлари Самарқандда йиғиладилар

  • Тошкентда бўлиб ўтадиган Халқаро конференцияда олий мартабали меҳмонлар иштирок этадилар