Афғонистон ОАВ маълумотларига кўра, Россия бош разведкачиси Сергей Наришкин кутилмаганда Кобулга келган

Сергей Наришкин толиблар ҳукумати вакиллари билан учрашди. toosnews.com сайти фотосурати

Афғонистон ОАВ хабарларига кўра, 2026 йил 14 октябрь куни Россия Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин Кобулга ташриф буюриб, толиблар маъмурияти разведка идораси раҳбари Абдулҳақ Восиқ билан учрашув ўтказган.

Ташриф ҳақида Афғонистоннинг мухолифатдаги Hasht-e Subh нашри, Khaama Press ахборот агентлиги ўзининг Facebook саҳифасида ҳамда AtlasPress ахборот агентлиги қисқача хабар берди. Қобулдаги хабардор манба ва BBC маълумотларига таянган TOOS News нашрининг ёзишича, томонлар икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, разведка маълумотларини алмашиш ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган.

Шу билан бирга, музокаралар тафсилотлари ва ташрифдан кўзланган мақсадлар ҳозирча ошкор этилмаган. Hasht-e Subh нашри таъкидлашича, Россия ва Афғонистон расмийлари ташриф ҳақида ҳозирча ҳеч қандай баёнот эълон қилмаган.

Сергей Наришкин толиблар ҳукумати вакиллари билан учрашди. toosnews.com сайти фотосурати

Ушбу хабар эълон қилинган пайтда Россиянинг расмий идоралари ташриф амалга оширилганини тасдиқламаган эди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ