Эроннинг Zagros Airlines авиакомпанияси Тошкентдан Теҳронга парвозлар уюштирди

un.uz фотосурати

Эроннинг Zagros Airlines авиакомпанияси 9 декабрдан Теҳрон — Тошкент йўналиши бўйича ўз парвозини бошлади, деб хабар беради Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ахборот хизмати.

Дастлаб авиакомпания ҳафтада бир марта, кейинчалик талаб кўпайса икки марта авиапарвозлар уюштиришни режалаштирган. Вазирлик мазкур парвозлар икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, сайёҳлик соҳаларининг ривожланишига туртки бўлади, деб ҳисоблайди.

Ўзбекистон шу йилнинг 11 ноябрида мазкур маршрут бўйича парвозларни амалга оширишга рухсат берган.

Zagros Airlines авиакомпаниясининг бош қароргоҳи Теҳронда жойлашган бўлиб, у 2005 йили ташкил топган. Авиакомпания 2007 йили илк бор Суриянинг Дамашқ шаҳрига парвозлар уюштириш орқали халқаро рейсларни амалга оширишни бошлаган.

Ҳозирда мазкур компания самолётлари Туркия, БАА, Ироқ, Арманистон ва Озарбайжон мамлакатларига парвозлар қилади. Zagros Airlines ихтиёрида 30 дан ортиқ лайнерлар мавжуд.

Хориж авиакомпанияларининг Ўзбекистонга қизиқиши мамлакатга келаётган сайёҳлар сонининг ортиб бориши ва республикада туризм соҳаси ривожланиб бораётгани билан изоҳланади. Лекин шунга қарамасдан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бозорни монополлаштириб олганлик, авиачипталар нархини доим кўтаётганликда танқидга учраб туради.

Бунга нисбатан МАК хориж авиакомпаниялари томонидан бажарилаётган рейсларнинг ортиб бораётгани, улар Ўзбекистон шаҳарларидан дунёнинг тўққизта мамлакатига авиапарвозлар уюштираётгани таъкидлайди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Исломнинг муқаддас шаҳарларига зиёратлар нега чеклангани ёки бекор қилинганлари ҳақида

  • Россиядан Ўзбекистонга учадиган чартер рейсга элчихонадаги электрон навбатдан айланиб ўтиб, қандай қилиб авиачипта сотиб олса бўлиши ҳақида

  • Россияда мигрантлар учун “ишонч рейтингини” жорий этиш режалаштирилмоқда. Хитойда бундай рейтинг яратиб бўлинган

  • Тожикистонлик кўп болали аёл Саудия Арабистонидаги қулликдан сўнг ватанида мардикорлик қилмоқда