Ёзувчи Ҳамид Исмоилов «Озодлик радиоси»нинг Марказий Осиё дастурларига директор этиб тайинланди

Ҳамид Исмоилов. Elina Kansikas фотосурати Wikipedia.org сайтидан

Ўзбек ёзувчиси ва журналисти Ҳамид Исмоилов (Абдулҳамид Исмоил) «Озод Европа/Озодлик радиосининг Марказий Осиё дастурларига директор этиб тайинланди, деб хабар беради «Ахбор».

Сўнгги тўққиз ой ичида директорлик вазифасини Венера Жуматаева бошқариб келган, энди у қирғиз хизматига қайтади.

Ҳамид Исмоилов 65 ёшга кирган, инглиз, рус, француз ва Марказий Осиё халқлари тилларини яхши билади. Ёзувчи бир нечта шеърий китоблар, «Нафис мажлислар» (1988), «Темирйўл» (2006), «Ўлим йўли ўлимдан кучли» (2012), «Жинлар базми» (2018) романларининг муаллифидир. Унинг Абдулла Қодирий ҳаётига бағишланган романи Европа Тикланиш ва Тарраққиёт Банкининг мукофотига сазовор бўлди.

1990-чи йиллар бошида Исмоилов ВВС командаси билан Ўзбекистон ҳақида ҳужжатли фильм яратиш ишларида қатнашади. Ҳукумат фильмни «миллий қадриятларга зид» деб тан олади, Исмоиловга нисбатан ҳукуматни ағдаришга уриниш айби билан жиноий иш қўзғатилади. 1992 йили Ҳамид Исмоилов Ўзбекистонни тарк этади ва кейинги 27 йил Лондонда яшаб, ВВС халқаро хизматининг Марказий Осиё дастурларига раҳбарлик қилади.

2017 йил 1 март куни Буюк Британия делагацияси таркибида Тошкентга учиб келган Исмоилов мамлакатга киритилмайди ва ҳеч қандай изоҳсиз Ўзбекистондан чиқариб юборилади. Бунга қадар Ўзбекистон Ташки ишлар вазирлигига ёзувчи исми-шарифи киритилган делегация рўйхати юборилган ва вазирлик бунга ҳеч қандай эътироз билдирмаганди. 2019 йил март ойида Исмоилов Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига ҳукумат расмий кечирим сўрамагунча интервью бермаслигини маълум қилади.

Радионинг минтақа директори Аббос Жавади 2019 йил апрель ойида тожик хизмати директори (Радио «Озоди») Сожида Жахфарова билан биргаликда ишдан бўшатилади. Бунга ҳуқуқ ҳимоячиларининг шикояти асосида ички текширув тожик хизматининг маҳаллий ҳукумат билан яқин ҳамкорлик қилгани ва одамларни объектив маълумотлар билан таъминлаш, демократия қадриятлари ва инсон ҳуқуқларини тарғиб қилишга доир радио миссиясининг бажарилмагани сабаб бўлганди.

Эндиликда «Озоди»ни тожик ёзувчиси ва журналисти Салим Аюбзода бошқармоқда.