Ўзбекистонда «Фарғона» ахборот агентлигининг иккинчи мухбири аккредитациядан ўтди

Лолита Юлдашеванинг аккредитация гувоҳномаси . "Фарғона" фотосурати

Ўзбекистон Ташки ишлар вазирлиги «Фарғона» ахборот агентлигининг иккинчи мухбири— Лолита Юлдашевага аккредитация гувоҳномасини топширди.

Лолита Юлдашева Бухорода туғилган, Тошкентда ўрта мактабни тамомлаган. У 2013 -2016 йиллари Мирзо-Улугбек номидаги ахборот коллежида таълим олган, 2020 йили Жаҳон тиллари давлат университетининг инглиз тили ва адабиёти факультетини тамомлаган. Юлдашева 2019 йилдан бери «Фарғона» ахборот агентлигининг штатдан ташқари мухбири бўлиб ишлайди.

2019 йил апрелда тошкентлик журналист ва фотограф Андрей Кудряшов «Фарғона»нинг Ўзбекистондаги мухбири сифатида аккредитациядан ўтди. Шундай қилиб, 2005 йилдан бери биринчи бор ахборот агентлигимиз ушбу Марказий Осиё мамлакатида расмий вакилига эга бўлди. Дастлаб аккредитация гувоҳномаси ярим йил муддатга берилди, 2020 йил мартидан у бир йилга узайтирилди.

Ўзбекистон ТИВ маълумотларига кўра, 2020 йил 28 апрель ҳолатига кўра мамлакатда 15 та мамлакатдан 54 нафар журналистга аккредитация гувоҳномаси берилган. Ўзбекистонда ОАВ расмий вакилларига эга давлатлар ичида Россия (12 нафар мухбир) етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларни Италия (7) ва Буюк Британия (5) эгаллаган.