БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси 28 июль куни қирғизистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров ўлими муносабати билан матбуот анжумани ўтказди. Бу ҳақда қўмитанинг сайтида хабар берилган.
Қўмита май ойида Қирғизистон ҳукуматига Асқаровни озод этиш борасида мурожаат қилганини эслатади, у пайтда ҳуқуқ ҳимоячиси 68 ёшда эди. Қўмитадагилар Асқаровнинг қариб қолгани, коронавирусга чалиниш мойиллиги бор инсонлар гуруҳига мансуб эканига урғу беришган. Бироқ, қирғиз ҳукумати бу илтимосни рад этди. Энди эса қўмита Асқаров ўлими сабабини тезликда ва холисона текшириш лозимлигини уқтиради. «Инсон ҳуқуқларига доир халқаро қоидаларга кўра, марҳумнинг оиласи моддий эҳтиёжлари қондирилишини талаб қилишга ҳақли», — дейилади мурожаатда. Бундан олдин Асқаровнинг ўлими сабабларини текшириш зарурлиги талаби билан Европа Иттифоқи ва Халқаро инсон ҳуқуқлари федерацияси ва Халқаро қийноқларга қарши курашиш федерацияси баёнот берганди.
Шунингдек. қўмита қирғиз ҳукуматини қариб қолган, коронавирусга чалиниш таҳликавий гуруҳга мансуб икки маҳбусни озод қилиш, арзимаган жиноятларни содир этган, қамоқ муддати оз қолган аёллар, вояга етмаган фуқароларни озод этишга чақиради. Ҳуқуқ ҳимоячилари жазони ўташ муассасаларида жисмоний масофа ва изоляцияни амалга ошириш имконсизлигига урғу берадилар. Пандемия даврида қамоқдаги одамлар сонини камайтириш керак.
Асқаров 2010 йил Қирғизистон жанубида бўлиб ўтган миллий низолардан сўнг бир умрлик қамоқ жазосига маҳкум этилганди. Тергов версиясига кўра, у одамларни оммавий бетартибликлар ва милиционерни ўлдиришга чақирган. Қирғизистонда суд қарорини бекор қилишга доир барча апелляция ишлари бекор қилинди, бироқ БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси бу ишларни Асқаровни таъқиб қилиниши, дея қабул қилди. Қирғизистон ҳукумати БМТ қўмитасининг ҳуқуқ ҳимоячисини озод қилиш тўғрисидаги талабини бажармади. Ҳимоячиларнинг фикрича, мамлакатдаги куч ишлатар тизими Асқаровнинг ҳуқуқ-тартибот органларидаги камчиликларни фош қилганидан ўч олиш мақсадида унга нисбатан сохта айбловларни уюштирган. Мамлакат ичидаги барча апелляция бўлимлари ҳуқуқ ҳимоячиси аризасини кўриб чиқишдан бош тортган, 2016 йили БМТ Инсон ҳуқуқлари ташкилоти Қирғизистон ҳукуматини Асқаровни озод этишга чақирди. Лекин қирғиз ҳукумати бунга қулоқ солмади. 2020 йил 25 июлда ҳуқуқ ҳимоячиси иккитомонлама пневмония касаллигидан оламдан ўтди.
Асқаров ва бошқа махбуслар COVID-19 тестида ўтказилмаган ва қамоқхона маъмурияти буни лозим деб билмаган. Бироқ, Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги анчадан бери пневмониядан ўлган одамларни коронавирус рўйхатига қўшмоқда. Ёзги фаслга мансуб бўлмаган пневмония тарқалишини медиклар COVID-19 билан боғламоқдалар. Лекин ГСИН Асқаров чалинган касалликни «кучайиб кетган шамоллаш» деб атаган. Шунингдек, ушбу махкама ходимлари гўёки маҳбуснинг ўзи даволанишни хоҳламагани, кислород ниқобини улоқтириб ташлаганини иддао қилган.