Россия 10 июндан бошлаб Ўзбекистон ва Тожикистон билан мунтазам авиарейслар сонини оширади

Facebookдаги uzairways.official саҳифаси фотосурати

Россия ўзаро келишган ҳолда 10 июндан Ўзбекистон (Москва – Тошкент) ва Тожикистон (Москва – Душанбе) билан рейсларни ҳафтасига биттага оширади. Коронавирус инфекциясига қарши курашиш штаби 31 май куни шу ҳақда қарор қабул қилди.

РФ 2021 йил 1 апрелдан Ўзбекистон ва Тожикистон мамлакатлари билан мунтазам авиапарвозларни йўлга қўйганди. Бироқ, ҳафтада бир марта амалга ошираётган ушбу рейсларга талабгорлар учун авиачипталар етмаётганди. Йўловчиларнинг барчаси ҳам чипта ололмаётгани сабаб, жорий ой ўртасидан то 2021 йил 14 июнга қадар «Ўзбекистон ҳаво йўллари» (Uzbekistan Airways) миллий авиакомпанияси Тошкент — Москва йўналиши бўйича кунига иккитадан «кафолатланган чартер рейслари»га чипта сота бошлади.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» ҳафтада бир марта — шанба кунлари, «Аэрофлот» компанияси эса ҳафтанинг якшанба кунлари авиапарвозларни амалга ошириб келмоқда.

Россия ўтган йил 22 мартдан бошлаб коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида бошқа давлатлар билан халқаро авиапарвозларни чеклаганди. 2020 йил ёзидан бошлаб мазкур чекловларга барҳам берила бошланди. Россиядан дастлабки рейслар Туркия, Буюк Британия, Танзания мамлакатларига амалга оширилди, кейинчалик ушбу рўйхатга Қирғизистон, Беларусь, Қозоғистон, Жанубий Корея ва бошқа давлатлар киритилди. Жорий йилнинг апрель ойидан мазкур рўйхат кенгайтирилиб келинмоқда.

  • Марказий Осиё футболи учун Россия терма жамоасидан нима фойда борлиги ва «Марказий Осиёликларнинг ўзаро кураши» қандай якунланиши ҳақида

  • ШҲТ саммити тадбирларида иштирок этиш учун 20 га яқин давлат раҳбарлари Самарқандда йиғиладилар

  • Тошкентда бўлиб ўтадиган Халқаро конференцияда олий мартабали меҳмонлар иштирок этадилар

  • Россияда чет эллик мигрантларнинг патент олиши учун COVID-19 инфекциясига тест топширишни шарт қилиб қўйдилар