Апелляция суди Сатторий иши бўйича ҳукмни ўзгартирмади

Отабек Сатторий. Унинг Facebook саҳифасидаги сурати

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди томонидан 6,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган блогер Отабек Сатторийнинг иши тўғрисида ҳукм чиқарилди. Судланувчининг адвокати Умидбек Давлатовнинг «Газета.uz»га маълум қилишича, апелляция суди блогер бўйича ҳукмни ўзгартирмаган.

Аммо судья блогерга Термизда сотиб олган икки хонадонини қайтариб бериш бўйича ҳукм чиқарган. Сатторийнинг адвокати Олий судга кассация шикоятини юборишини маълум қилди.

Май ойида Сурхондарё вилояти, жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди блогер Отабек Сатторийга нисбатан 6 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган. У ҳақорат қилиш ва товламачиликда айбдор деб топилган.

Шунингдек, суд блогер ва «Termiz Eko Ekspress» МЧЖ раҳбари Тўлқин Шопулатов ўртасида икки хонадон бўйича тузилган олти-сотди шартномасини ноқонуний деб тан олган.

Блогернинг адвокати Умидбек Давлатов ушбу ҳукмни «мутлоқ адолатсиз» деб атаган, Сатторийнинг ўзи эса «Сурхондарёда ҳақиқат ҳам, адолат ҳам йўқ»лигини таъкидлаган.

Отабек Сатторий — термизлик машҳур блогер, у «Халқ фикри» ютуб-каналида маҳаллий ҳокимиятни бир неча бор танқид қилган. Блогер январь охирида Сурхондарё ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти «Чинора Гул барака» деҳқон бозорининг раҳбари блогерни товламачиликда айблаб ариза берганини маълум қилади. Кейинчалик Сатторийга нисбатан айбловлар сакких эпизодгача кўпаяди.

Ҳалқаро ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари Ўзбекистон ҳукуматидан блогерни озод этишни сўраб чиққан. Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ҳам Бош прокуратурадан блогернинг ҳибсга олинганига эътибор беришини сўраган. Бироқ, прокуратура Сатторий ишида ҳеч қандай қонунбузарлик содир этилмаганини маълум қилган.