Туркияда Instagram блокланди

tvc.ru сайти фотосурати

Туркияда Instagramга кириш чекланди (РФда экстремистик деб тан олинган Meta копрациясига тегишли тармоқ) деб хабар беради NTV. Бундай қарор Ахборот технологиялари ва коммуникациялари кенгаши томонидан қабул қилинган.

Бунга сабаб «каталогда» кўрсатилган қоидаларга риоя қилмаслик бўлган — гап болаларга нисбатан жинсий зўравонлик, ўз жонига қасд қилишга ундаш ва Отатуркни ҳақорат қилиш каби материалларни олиб ташлашдаги қийинчиликлар ҳақида кетмоқда. Расмийларнинг таъкидлашича, блокни олиб ташлаш ижтимоий тармоқнинг позициясига боғлиқ бўлади.

Айни пайтда, турк телеканали хабарига кўра, тармоққа киришнинг чекланиши Instagramнинг Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирган постларни ўчириш қарори билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шундан сўнг Туркия президенти администрациясининг алоқа бўлими раҳбари Фаҳреттин Алтун платформани қоралаган. У бундай ҳаракатларни «цензуранинг аниқ ва равшан кўриниши» деб атаган.

Исмоил Ҳания 31 июль куни эрталаб Теҳронда ўзи истиқомат қилаётган қароргоҳда ракета зарбасидан вафот этди. ХАМАС ҳужумда Исроилни айблади.

Американинг Meta (РФда экстремистик деб тан олинган ва тақиқланган) компанияси 2023 йил октабрь ойида ХАМАС жангариларининг Исроилга ҳужумини қоралаганди ва унга тегишли Instagramда Фаластин ҳаракати муаллифлигидаги постларни ўчиришини маълум қилганди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ