Қирғизистон муқобил Шимол-Жануб автомагистралини очди, аммо у фақат кундуз вақти ишлайди

Қирғизистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати фтосурати

Қирғизистон ҳукумати Балиқчи ва Манас шаҳарларини (2025 йил сентабргача Жалолобод номидаги шаҳар) боғлайдиган муқобил Шимол-Жануб автомагистралини очди. Бироқ, Марказий Осиё республикаси Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги матбуот хизматининг маълумотларига кўра, янги автомагистралда транспорт ҳаракати фақат кундуз вақти амалга оширилади.

Муқобил автомагистрал соат 6:00 дан 20:00 гача транспорт ҳаракати учун очиқ бўлади. Ушбу режим ноябргача амал қилади. Вазирликнинг қўшимча қилишича, вақтинчалик йўналиш сайёҳлик мавсумида асосий автомагистралда транспорт тирбандлигини камайтириш учун жорий этилган.

Янги автомагистралнинг умумий узунлиги 433 километрни ташкил этади, тахминан 200 километри умуман йўл бўлмаган қисмларда қурилган. Қирғизистондаги энг узун туннел ва иккита йўл ўтказгич ҳам Кўк-Арт довонида қурилган.

Вазирлик лойиҳанинг асосий техник параметрларини тақдим этади. Замонавий икки полосали йўлнинг кенглиги 8,5 метрни, икки томонида эса 0,75 метр кенгликдаги пиёдалар йўлакчаларини ўз ичига олади. Туннел узунлиги 3,890 километр, кенглиги 10 дан 14 метргача ва баландлиги 8,6 метрни ташкил қилади. Ҳайдовчилар хавфсизлиги учун йўл белгилари, электрон ахборот тахталари ва огоҳлантириш тизимлари ҳам ўрнатилган.

Туннелдан ўтиш учун тўлов олинади: транспорт воситаси тоифасига қараб 100 сомдан (1,14 доллар) 5000 сомгача (57,18 доллар) тўланади.

Муқобил автомагистрал туфайли ҳайдовчилар Балиқчидан Манасгача олти соатда етиб бориши мумкин, эски йўналишда эса тахминан 13 соат вақт кетади.

153-километрда назорат пунктлари мавжуд бўлиб, у ерда юк машиналарининг оғирлиги ва ўлчамлари бўйича чекловлар текширилади. Ушбу параметрлар Манас ва Балиқчида фаолият юритаётган иккита мобил гуруҳ томонидан ҳам ўрганилади. Шу муносабат билан Транспорт вазирлиги 11,5 тоннагача юк кўтарадиган транспорт воситаларига автомагистралда ҳаракатланишга рухсат берилишини эслатади.

Вазирлик янги автомагистралдаги ишлар давом этишини маълум қилади. Кўк-Арт довонига туташ ҳудудларда учта йўл ўтказгич кўприги ва иккита кўчки галереяси каби ҳимоя иншоотларини қуриш режалаштирилган. 324-километрда қўшимча назорат пункти ҳам қурилади. Расмийлар автомагистрални 2028 йилга қадар тўлиқ фойдаланишга топширишни режалаштирмоқдалар.

Шимол-Жануб муқобил автомагистралининг қурилиши 2014 йили бошланган. Янги йўл республиканинг жанубий ҳудудларидан Норин, Чуй, Иссиқкўл ва Талас вилоятларига йўловчи ва юк ташиш харажатларини камайтади, нефть конлари ва гидроэлектростанцияларга боришни осонлаштиради ва туризмни ривожлантиради. Барча ишлар тугагунга қадар, йўналиш мавсум режимида — июндан ноябргача очиқ бўлади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ