Афғонистонда юз берган сув тошқинлари оқибатида камида 22 киши ҳалок бўлди, 18 киши жароҳатланди ва ўнлаб одамлар бедарак йўқолди. Апрель ойининг сўнгги беш куни ва 2022 йил май ойининг дастлабки кунларида табиий офат мамлакатнинг 12 вилоятини қамраб олди, дея хабар беради Ariana.
Ҳар йили ўнлаб афғонлар кучли ёмғирдан ҳалок бўлади, айниқса ёмон қурилган уйлар ҳар қандай табиий офатлар таъсирида қулаши мумкин бўлган қашшоқ қишлоқларда, — дея изоҳлайди Ал-Арабия. Толиблар ўтган йил август ойида ҳокимиятни қўлга киритгач, хориждан молиялаштириладиган табиий офатларга қарши ёрдам дастурлари кескин камайди.
Ғарб давлатлари ҳар қандай ёрдам Кобулнинг янги ҳукмдорлари томонидан тортиб олинишидан хавотирда. Шундай қилиб, бугунги кунда қутқарув ишлари фавқулодда вазиятларни бошқаришда тажрибаси йўқ толибларнинг ўз зиммасига тушган.